Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келиннинг уйидаги ошнинг "ҳалол" ёки "ҳаром" эканлиги ҳақида

00:00 / 24.12.2009 | eski savollar | 1083
Муҳтарам Устоз, айибга буюрмайсиз агарда савол ноо'рин бо'лса. Бу саволни берилишига сабаб бир домланинг фатвоси қаттиқ та'сир қилиб эган ошларнинг ко'з олдимизга келиши бо'лди.Агар о'ша фатво берилган мажлисда мен хозир бо'лганимда, қандай ҳадис асосида ва қандай ижтиҳод билан шундай фатво берилаётганини толалигича билиб олардим. Афсус танишимиз болган ва у ҳам бу ма'лумотларни олишга ийманган.Хуллас келиннинг уйига бориб ош эйишни уша домла ҳаром дебдилар. Хадислар асосида этибдилар. О'зи этилган то'йларга фақат куёв навкарга бориб кифояланаётган даврда фатво ог'ир келди.Бошқа домладан со'ралганди: "агар куёв келиннинг уйига ошни ҳомини юборган болса жоиз" дедилар.Ба'зи биродарла илтимоси ва озимнинг холатимдан келиб чиққан холда, сиздан илтимос қиламан, шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Рахмат, Жазакаллоҳу хойрон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аёлнинг эридаги муомалавий ҳуқуқлари, яъни, эрнинг зиммасидаги, хотини олдидаги одобларидан бири тўй қилиши бўлиб, у иш мустаҳабдир.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуда сариқлик аломат кўриб: «Бу нима?» - дедилар.«Ё Аллоҳнинг Расули, данак оғирлигидаги тиллога бир аёлга уйландим», - деди у.«Аллоҳ сенга барака берсин! Бир қўй сўйиб бўлса ҳам, тўй қилгин», - дедилар». Бешовлари ривоят қилган.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан бирортасига Зайнабга валийма қилгандек валийма қилмадилар. Унга бир қўй ила валийма қилдилар».Учовлари ривоят қилган.Муҳаммад ибн Ҳотиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Никоҳда ҳаром билан ҳалолнинг орасини ажралиши чилдирма ва овоздир», дедилар».Насаий ва Термизий ривоят қилишган.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бу никоҳни эълон қилингиз, уни масжидларда ўтказингиз, унинг учун чилдирмалар чалингиз», - дедилар».Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган.Омир ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Қуразата ибн Каъб ва Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳумоларнинг олдиларига бир никоҳ тўйида кирдим. Қарасам, жориялар қўшиқ айтишмоқда.«Икковингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бўлсангиз, аҳли Бадрлардан бўлсангиз, ҳузурингизда шундай иш бўлиб туриши нимаси?» дедим.«Хоҳласанг, бизлар билан ўтириб эшит. Хоҳласанг, жўнаб, кетавер. Батаҳқиқ, бизга никоҳ тўйида кўнгилхушига рухсат берилган», дедилар икковлари.Насаий ва Ҳоким ривоят қилишган.Лекин сиз айтган каби, ҳаром деган гап йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat