Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фикхга оид саволлар.

00:00 / 26.12.2009 | eski savollar | 3431
Хурматли Устоз, менинг фикхга оид бир канча саволларим бор эди.1. Намоз вактида, айрим пайтлари рукуъдан кейин ёки саждадан кейин бир муддат тухтаб коламан. Мана шундай холат намозни бузадими?2. Айрим кунлари узок сафарга чикканимда, жамоат транспортида юришимга тугри келади. Манзилга етиб бориш учун бир ёки бир ярим соат вакт кетиши мумкин. Ана шундай вактларда купинча фарз намозларининг вакти кириб колади (масалан шом намози). Шундай холатда тохаратим булса, имо-ишора билан намозни укиб оламан, манзилга етиб борганимдан сунг яна шу намозни казосини ният килиб, укиб оламан. Устоз шу масалага нима дейсиз?3. Юкорида айтиб утилган холатда, гохида тохаратим булмайди. Жамоат транспортида одам куп булади, транспортни тухтатиш амри махол. Шундай холатда намозни казо килишга мажбур буламан. Устоз, шу ишим тугрими? Агар нотугри булса нима килиш керак?4. Хозир купгина махсулотлар чучканинг терисидан ишланаяпти. Агар тохаратли одам чучканинг терисидан ишланган махсулотга бехосдан тегиб кетса ёки ушлаб олса, тохарати бузиладими?Аллох таборака ва таоло сиздан рози булсин. Амийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

[қуоте аутҳор=АБДУРАҲМОН МИЙОНКОЛИЙ линк=топиъ=16419.мсг124051#мсг124051 дате=1261975911] Хурматли Устоз, фикхга оид яна бир саволим бор эди. Масалан, мусулмон киши пешин намозини казо килди. Кейин унинг казосини укимасдан, аср, шом ва хуфтон намозларини укиди. Савол: Шу холатда пешин намозининг казоси укилмаганлиги учун аср, шом ва хуфтон намозлари фосид буладими?Аллох субханаху ва таоло сиздан рози булсин. Амийн.Беш фарз ва Витр орасида уларнинг ҳаммаси ёки баъзиси ўтиб кетганда тартибга риоя қилиш фарздир. Чунки Хандақ куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилганлар.Илло вақт тор бўлиб қолса ёки унутса ёхуд олтитадан зиёда бўлса бундан мустасно.Тартибга риоя қилиш уч сабаб ила соқит бўлади;1. Вақтли намознинг ўтиб кетиш хавфи.2. Қазоларнинг олтидан кўп бўлиши.3. Адо пайтда қазони унутиб қўйиш.

Топ рейтинг www.uz Openstat