Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуронни маносини билмай ўқиш

11:55 / 13.04.2017 | Muborak | 6107

Ассалому алайкум! Мeн ўқиб Қуръонни хатм қиламан. Қуръон оятларини баъзиларини маъносини биламан баъзиларини эса билмайман. Лeкин барибир ўқийвeраман. Қуръон оятларини маъносини билмай ҳам ўқиса бўлавeрадими?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Бўлади. Чунки ёдлашга киришаётганлар ҳам кўпинча ёш болалар бўлиб, уларга оят маъноларини англатиш анча мушкул. Бироқ Қуръон тажвидини мукаммал ўргатмоқ лозим. Чунки тажвидсиз Қуръон ўқиш гуноҳ. Бундан ташқари, арабча талаффузга ёшликда тилни яхши ўргатиб олиш керак. Ёш улғайгач, ҳар қанча уринса ҳам ҳарфларни махражидан чиқариш қийин бўлади. Қуръон ёдлатувчи устоз талабаларга илм ўрганиш фарз амали эканини, Қуръон маъноларини билиб, ҳаётда унга амал қилиш зарурлигини тинимсиз уқтириб бормоғи лозим.

Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" китобларидан “Қуръон фазилати” 30-жузини ўқисангиз жуда кўп маълумот оласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat