Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Идда ўтириш жойи

17:36 / 29.09.2017 | Laylo | 2764

Ассалому алайкум! Маълумки, агарда эр хотинини талоқ қилса хотин тўрт ой ўн кун иддада ўтириши керак. Бу иддада ўтириш эрининг уйида бўлиши керакми? Агарда эр хотинини талоқ қилиб уйидан хайдаб юборсачи? Бунда хотинга гуноҳ бўлмайдими? Ёки идда маконининг аҳамияти йўқми? Раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатда талоқ қилинган аёл тўрт ой ўн кун идда ўтирмайди. Балки ҳайз кўрадиган аёл уч ҳайз ўтиради, ҳайз кўрмайдиган бўлса, уч ой ўтиради. Аёл иддани эрнинг уйида ўтказиши керак. Ҳайдалиб юборилса мажбур имкон топган жойида ўтиради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat