Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақиқани назр қилиш

09:30 / 01.12.2017 | Baxtiyor | 3977

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда этсин. Сизларга яна бир масалада мурожат этмоқдамиз. Бундан уч ой илгари бир шогирдимиз ўғил фарзандли бўлди. Аввалроқ “Яратган менга ўғил берса иккита қўй сўйиб ақиқа қилиб бераман” деб назр қилганди. Шу мақсадда иккита қўй олиб боқди. Чақалоқ етти кунлик бўлганида қўйларни сўйдирмоқчи бўлганида ота онаси «биттаси етади биттасини сотиб эҳсон ҳаражатларига ишлат» дейишди. Шогирдим телефонда мурожат қилди, мен “Ақиқа суннат амал, лекин, назр қилишлик билан вожибга айланади деб эшитгандим. Аммо ота-онага итоат этишлик ҳам вожиб. Биринчи галда уларга итоат эт. Юмшоқлик билан секин тушунтир” дедим. Аллоҳга шукур тушинишибди. Улар “Ҳозир биттасини сўйиб туринглар кейинроқ иккинчисини она болага сўйиб берамиз” дейишибди. Шундай бўлди ҳам. Бизнинг саволларимиз: 1). Мен айтган ҳукм тўғри бўлдими?
2). Ақиқага иккита қўй назр қилинса бир вақтда сўйилиш керакми?
3). Сўйилмаган қўй ҳозир семириб жуда катта бўлиб кетибди. Уни сотиб кичикроқ қўй олиб сўйса ҳам бўладими ёки айнан ўзини сўйишимиз керакми? Жавобларингиз учун раҳмат. Аллоҳ илмингизга барака берсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри гапирибсиз. Назр қилгани учун иккисини ҳам сўйиши шарт эди. Бир вақтда бўлиши шарт эмас. Айнан ўзини сўйиш шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat