Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соч сотиш ва бошқа саволлар

17:34 / 16.01.2018 | Мira | 3587

Ассалому алайкум!  Илмингиз зиёда бўлсин устозлар. Сочини лўлига сотиб ёки унга буюм алмаштиришнинг ҳукми қандай? Кўмишнинг иложи бўлмаса ёқиб ёки ахлатга  ташласа бўладими?
2). Бир киши сотиш мумкин дeди. Раҳима онамизминг Айюб алауҳиссалом учун шундай қилгани мисол дeди.
3). Майит совуқ ва қабр тайёр бўлмаслигини ҳисобга олиб 12 соатдан кўп чиқарилмаса, руҳга азоб эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Одам аъзосининг бирортасини ҳатто сочини ҳам сотиш ҳаром амал ҳисобланади. Аййюб алайҳиссаломнинг аёлига келсак, у ривоят саҳиҳ эмас. Қолаверса аввалги шариатларда жуда кўп жоиз бўлган ишлар шариатимизда ман қилинган. 2). Зарурат юзасидан кечиктириш мумкин. Қариндош уруғларини жамланиши учун кутиш зарурат эмас.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَسْرِعُوا بِالْجِنَازَةِ، فَإِنْ تَكُ صَالِحَةً فَخَيْرٌ تُقَدِّمُونَهَا، وَإِنْ يَكُ سِوَى ذَلِكَ فَشَرٌّ تَضَعُونَهُ عَنْ رِقَابِكُمْ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жанозани тезлатинглар. Агар у солиҳ бўлса, уни яхшиликка тезроқ олиб борасиз. Агар бундан бошқача бўлса, ёмонликни елкангиздан (тезроқ) қўясиз», дедилар».

عَنْ أَبِيهِ أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا سَعِيدٍ الْخُدْرِيَّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: إِذَا وُضِعَتِ الْجِنَازَةُ فَاحْتَمَلَهَا الرِّجَالُ عَلَى أَعْنَاقِهِمْ، فَإِنْ كَانَتْ صَالِحَةً قَالَتْ قَدِّمُونِي. وَإِنْ كَانَتْ غَيْرَ صَالِحَةٍ قَالَتْ لِأَهْلِهَا يَا وَيْلَهَا أَيْنَ يَذْهَبُونَ بِهَا؟! يَسْمَعُ صَوْتَهَا كُلُّ شَيْءٍ إِلَّا الْإِنْسَانَ، وَلَوْ سَمِعَ الْإِنْسَانُ لَصَعِقَ

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаноза (тобутга) солиниб, эркаклар уни елкаларига олганларида, агар у солиҳ бўлса, «Мени тезроқ элтинглар!» дейди. Агар солиҳ бўлмаса, аҳлига: «Эҳ, ҳолимга вой бўлсин, мени қаерга олиб кетишяпти?!» дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитади. Агар инсон эшитса, албатта беҳуш йиқилган бўлар эди», дер эдилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat