Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истихора

01:25 / 01.03.2018 | Abdulbosit | 3743

Ассалому алайкум! Биламизки, истихора қилиш учун 2 ракат истихора намозини ўқиш кифоя қилади. Лeкин унинг натижасини тушда кўриш ёки кўрганда ҳам уни табир қилиш мушкул. Бир кишини айтиши бўйича, Залзала сурасининг охирги икки оятини 3тадан қилиб кичик қоғозга ёзиб, 2ракатдан намоз ўқиб, шу 6 қоғоздан биттадан тортади. 6 ракат тугаганидан сўнг тортилган қоғозлар сони 3та бўлади ва Аллоҳдан қилаётган иши ҳайрли ёки ҳайрсиз eканини сўраб дуо қилади. Ва 3та тортилган қоғозни очиб кўрилади, агар қоғозларда ҳайрли экани ёки акси бўлса шунга ишонган ҳолда у ишни қилиши ёки қилмаслиги кeрак дeди. Устоз, шу Истихора қилиш усулига нима дeйсиз? Буни қилишимиз биз учун тўғрими? Аллоҳ сизларда рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Истихорадан кўзланган асосий мақсад ҳамма вақт Аллоҳни ёдда тутиш ва ҳар бир ишда мадад, ёрдамни Аллоҳдан умид қилишдир. Ишни аввалида кўпчилик сизни ҳолатингизга тушади. Истихорада бардавом бўлавергач Аллоҳ билан банда ўртасидаги муносабат кучайиб ҳар бир иш Аллоҳ таолонинг қўлида экани ва У зотнинг иродаси билан бўлишига банданинг иймони зиёдалашиб боради. Сиз айтган қоғозга ёзиб фол очиш эса картабоз фолчи хотинларни картасига қараб фол очишга ўхшаб қолади. Охир оқибат у аёллар “Қани сеҳрли карталарим бу ишга нима дейсизлар, бўлсинми бўлмасинми” деганларидек “Қоғозларим нима дейсизар, қилайми ёки қилмайми” дейишга олиб боради. Мабодо қоғозолар тасодифан тўғри келиб қолса ҳақиқий тақдир соҳиби Аллоҳ қолиб Аллоҳга шукур дейиш ўрнига “Қоғозимдан аланай”  дейишга ўтиб қоласиз. Қолаверса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам истихорага буюриб турсалар биз ўзимиз тарафимиздан янгилик ташкил қилишга ўхшаб қолади. Мабодо истихорадан бирор қарорга келинмаса бунда ҳам ҳикмат бор. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бир иш борасида бир ойгача истихора қилганлари ривоятларда келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat