Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Янги уйга кўчиш одоби

22:27 / 03.03.2018 | Одилбек | 15865

Ассалому алайкум! Динимизда ҳар бир ишнинг одоби мукаммал равишда келтирилган. Саволим қуйидагича: Янги уйга кўчиш одоблари қандай? Янги уйга кўчишда ўқиладиган дуолар хадисларда келтирилганми? Хафтанинг қайси кунлари кўчиш хайрлироқ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Динимизда янги уйга кўчилганда қилинадиган ҳеч қандай маросим, сўйилиши керак бўлган жонивор ёки бирор хос дуо ҳам йўқ. Чиройли ниятда “Аллоҳим бу уйни бизга баракотли қилгин, яхшилигини насиб қилгин, ёмонлигидан панох бергин” дейиш кифоя қилади. Бу каби дуоларни уламолар Нуҳ алайҳиссалом кемага жойлашганида Аллоҳ таоло у зотга:

وَقُل رَّبِّ أَنزِلْنِي مُنزَلًا مُّبَارَكًا وَأَنتَ خَيْرُ الْمُنزِلِينَ۝

29. Ва: «Роббим, мени муборак манзилга туширгин, Сен манзилга туширувчиларнинг энг яхшисисан», – дегин» деган оятидан ижтиҳод қилиб олганлар. (Муминун сураси) Қувайт фиқҳ академияси тарафидан чиқарилган “Ислом энциклопедия”сида неъматга шукрона, ёру-биродар, қўни-қўшнилар тўпланиб хурсандчилик қилиш учун зиёфат уюштиришларни ҳам яхши амал деб айтилган. Гўшти арзон тушади деб бирор қўй сўйишнинг ҳам зарари йўқ. Аммо “янги уйга кўчганимиз учун” деб қон чиқариш, баъзиларнинг таъбири билан айтилган ис чиқариш учун деб жонлиқ сўйиш қурбонлик қилиш товуқ ёки хўроз кабиларни сўйиш йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat