Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли байт

18:04 / 14.04.2018 | Баходир | 3328
Ассалому алайкум! Аҳли байт деб факат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни оилаларига айтилади деб расмий диний телеграмм каналларимизни бирида ўқигандим. Шу тўғрими ёки адашяпманми? Бир дўстим саломлашганда “аҳли байт яхшими, тинчми” деб хам қўяди. Мен унга ўша ўқиганимга асосланиб аҳли байт деб фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиласига айтилади дейман. Сизлардан илтимос шунга аниқлик киритиб берсанглар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аҳли байтнинг икки хил маъноси бор. Луғатда ҳамманинг оила аъзолари у учун аҳли байт ҳисобланади. Шаръий истилоҳда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила аъзоларига айтилади. Шунинг учун аҳли байт сўзини ишлатишда ҳеч қандай зарар йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat