Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодат

16:09 / 26.04.2018 | Shuhratbek | 984
Ассалому алайкум! Хурматли Устозлар, тақдир тақозоси билан чет давлатида ишлайман ва намозни ўз вақтларида адо эта олмаябман. Яъни пешин ва аср намозлари иш вақтимга тўғри келганлиги сабабли 1 соат кечикиб ўқиш холатлари хам бўляпти ва бундан кўнглим жойига тушмаяпти. Маслахат беринглар илтимос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Намоз вақти ҳозирги кунда бизда пешин вақти 12:21дан 17:11гача. Асрники 17:11дан 19:12гача. Сизларда ҳам бироз олдин ёки кейин бўлиб, намозлар орасидаги вақтлар икки, уч соатлар бўлиши керак. Ўша вақтлар ичида ўқиб олсангиз намозни вақтида адо қилган ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat