Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланишдаги ҳолатлар

18:34 / 27.04.2018 | Abdurohman | 1960
Ассалому алайкум! Жамиятда айниқса йигитларни орасида бир холат кенг тарқалиб кетяпти. Бу холат шуки йигитлар хатто намозхонлар хам савоб бўлади деб ўнтасини қўли теккан қизларга уйланишяпти, нимага бундай қиляпсиз ахир биласизку у қизни қанақа эканлигини дейишса қиёс Умар розияллоҳу анҳуни ҳаётлари у зотнинг Исломга киришларидан олдин хам оппоқ бўлмаганлари эмиш ёки бошқа сахобаларни хаётини қиёс қилишади. Яъни уларни жохилият давридаги хаётларини. Мен бунга қарши чиқяпман чунки бу ишлар бесуннатликни тарқалишига сабаб бўлади деб биляпман. Шу ишлари қанчалик тўғри?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бундай қилиш савоб эмас. Аслида инсон ўзини поклашга, ибодатда мустаҳкам бўлишга ҳаракат қилавериш керак, чунки Аллоҳ таоло “Нур” сурасида қуйидагича марҳамат қилади: 

 الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُوْلَئِكَ مُبَرَّؤُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ۝ 

26. Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat