Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни янги бошладим

18:31 / 27.04.2018 | Doston Yuldashev | 1310
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, қилаётган ишларингизни Аллоҳ аржини берсин. Мени саволларим жуда кўп мен энди намоз ўқишни бошладим 1-саволим фарз саждасида 2 мартадан сажда қиляпман, бу тўғрими? 2). Жамоат билан намоз ўқилганда фақат фарзида имомга эргашилар экан, суннатини қачон ўқиса бўлади? 3). Мен вилоятданман Тошкентда ўқийман, намозларим мусофир намози бўладими? 4). Намоз ўқишимни ота-онам билишмайди, уларга айтайми ёки шарт эмасми? Жавобларингиз учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аллоҳ муборак қилсин. Аслида шу ёшга етиб намозни билмаслик айб саналсада, аммо намоз ўқишни бошлаганлигингиз Аллоҳ таоло сизга жаннатни берай деганда рози бўлиб қабул қилишингиз ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мени умматимнинг ҳаммаси жаннатга киради, лекин бош тортганлар кирмайди” деганлар. Саҳобалар “Жаннатга киришдан ҳам бош тортадими” деб сўраганларида, «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар». Бухорий ривояти. Сизни саволларингиз биргина масжидга бориб, бир бор жамоат билан намоз ўқиш билан маълум бўлади. Тошкента энг ками 15 кеча кундуз турадиган бўлсангиз намозларингизни тўлиқ ўқийсиз. Ота-онага айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat