Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурилиш моллари ишлаб чиқаришдаги сертефикат

09:21 / 10.05.2018 | UMIDBEK | 625
Ассалому алайкум! Саволим курилиш моллари ишлаб чиқариш сохасида. Халол ва харом тушунчаси бўйича. Қурилиш моллари ишлаб чиқариш жаддллашиб кетаяпти. Жумладан Ўзбекистонда хам. Хом ашё турлари хам ўзгараяпти. Биз ишлаб чиқарадиган махсулотга Хитойда синовдан ўтган хом ашёлар қўшамиз. Шунинг хисобига махсулотимиз хам арзон хам сифатли. Лекин Ўзбекистонда Хитой сертификати тан олинмаган. Агар мен махсулотни Хитой «мувофиклик сертификат» асосида ишлаб чиқарсам ва мижозга Россия «мувофиклик сертификат»ни тақдим қилсам бу ишим жоизми? Жавбингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Агар иккисининг сифатида тафовут бўлса жоиз эмас. Агар сифати бир хил бўлса ва мижозларга айтиб сотсангизлар жоиз. Алдаб сотиш жоиз эмас. 

وَمَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِرَجُلٍ يَبِيعُ طَعَامًا فَسَأَلَهُ كَيْفَ تَبِيعُ؟ فَأَخْبَرَهُ، فَأُوحِيَ إِلَيْهِ أَنْ أَدْخِلْ يَدَكَ فِيهِ فَأَدْخَلَ يَدَهُ فَإِذَا هُوَ مَبْلُولٌ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ مِنَّا مَنْ غَشَّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُمَا: فَقَالَ: مَا هَذَا يَا صَاحِبَ الطَّعَامِ؟ قَالَ: أَصَابَتْهُ السَّمَاءُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: أَفَلَا جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعَامِ كَيْ يَرَاهُ النَّاسُ، ثُمَّ قَالَ: مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي  

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: «Қандай сотяпсан?» деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зотга «Қўлингни у(таом)нинг ичига тиқ», деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини тиқсалар, ҳўл экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким алдаса, биздан эмасдир», дедилар».
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Муслим ва Термизийнинг лафзида:
«У зот:
«Эй таом эгаси! Бу нима?!» дедилар.
«Ёмғир теккан эди, эй Аллоҳнинг Расули», деди.
«Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди! Ким алдаса, мендан эмас!» дедилар»
, дейилган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat