Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ускуна сотиб олишга пул бериш

19:43 / 31.05.2018 | Zufar | 781
Ассалому алайкум! Мендан бир киши дастгох олишда ёрдам сўради. Дастгохнинг нархи 10.000 доллар. Лекин мен унга дастгох учун ва ишларига ёрдам бўлиши учун 15.000 доллар бердим. Биз шундай келишдик: 15.000 долларни қайтаргунга қадар дастгох ижараси сифатида хар ой менга 100 доллардан тўлаб боради ва қачон 15.000 долларни қайтарса хар ойлик тўловни тўламайди. Биз бу келишувимизга квартира ижарасини асос қилиб олдик. Яъни 15000 долларга квартира олсам ва ижарага қўйсам мен хар ойда 100 доллар олар эканман. Бизнинг бу келишувимиз тўғрими? Бу келишувимизга рибо аралашмаганми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бу келишув нотўғри бўлган. Бу ёки савдо бўлиши керак ёки ижара бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир савдода икки келишувдан қайтарганлар. Ижарага берсангиз дастгоҳ сизни мулкингиз, бузилса тузатиш талофатга учраса зарари сизники бўлади. Агар бўлиб беришга сотсангиз уни ижарага бера олмайсиз. Квартирага таққослашда хато қилибсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat