Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровех намози ва тасбех ўгириш

19:42 / 31.05.2018 | Жасурбек | 1356
Ассалому алайкум! 1. Хуфтон вақти 21-20да, аммо биз 21-00да хуфтон ва таровех намозини ўқий бошлаймиз ҳамда имом тез ўқийди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ: Намозни вақтидан олдин ўқиб бўлмайди" деб жавоб берган эканлар. Бизнинг ўқиган намозларимиз нима бўлади, қайтадан ўқийликми? 2). Имом тасбехни тез ўгиради, мен улгира олмайман. Ҳатто 10 таларини ўтказганимдан Алҳамдулиллаҳга ўтиб кетади. Буни сўраганимда сиз ўзингизга қулайини кўринг ёки тасбех ўгирмай айтиб туринг, 11 тадан санасангиз хам бўлади деган жавобларни беришди. Менга тўғри йўлни кўрсатсангиз.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Шомнинг икки вақти бўлиб, бири қизил шафақ йўқолиши билан тугайди ва хуфтоннинг вақти киради. "Кифоя" китобида қуйидагича келади:  
Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир.
Имом Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики шафақ ғойиб бўлмаса, шомнинг вақти бор», деганлар.
Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда: «Сўнгра шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган. Демак, шом намозининг вақти ушбу икки вақт орасида бўлади.
Иккинчиси қизил шафақдан кейинги оқлик тугаши билан шом вақти тугаб хуфтоннинг вақти киради. Бу эҳтиётлироқ.
2). Тасбеҳларни имом билан бирга айтиш шарт – деган гап йўқ. салом берилгач имом билан бирга қиладиган ишлар тугайди. Ундан кейин ҳамма ихтиёрли.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat