Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ассалому Алайкум Устоз

00:00 / 05.04.2007 | eski savollar | 549
Ҳурматли шайҳ.Қуйидагича саволларим бор эди.1 Қутайба ибн Муслим саҳобий бо'лганми .Домламизнинг айтишига ко'ра ва тарих китобларимизда ёзилишича у Мовороуннаҳр аҳолисини ко'пчилигини қатл этган,қишлоқларни вайрон этган,қадимий урф-одатларни оёқ ости қилган эмиш. 2.Жаҳаннамга кирувчилар (Аллоҳ о'зи бизни Жаҳҳаннамдан асрасин) у ерда абадий қоладиларми.3 Бир кунмас бир кун албатта Жаннатга кириш учун иймоннинг о'зи кифоями.Олдиндан Раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳурматли шайҳ.Қуйидагича саволларим бор эди.1 Қутайба ибн Муслим саҳобий бо'лганми .Домламизнинг айтишига ко'ра ва тарих китобларимизда ёзилишича у Мовороуннаҳр аҳолисини ко'пчилигини қатл этган,қишлоқларни вайрон этган,қадимий урф-одатларни оёқ ости қилган эмиш. 2.Жаҳаннамга кирувчилар (Аллоҳ о'зи бизни Жаҳҳаннамдан асрасин) у ерда абадий қоладиларми.3 Бир кунмас бир кун албатта Жаннатга кириш учун иймоннинг о'зи кифоями.Олдиндан Раҳмат.1. Қутайба ибн Муслим саҳобий бўлмаган. У киши ҳақида айтилган гапларга қўшилиб бўлмайди. Албатта, диёримизга Ислом у киши бошчилигидаги фотиҳлар орқали кирган. Сизга Қутайба ибн Муслим ҳақида ажойиб бир ҳодисани келтиришимиз мумкин.Бундан ўн тўрт аср илгари мусулмонларнинг муқаддас китобида бошқа дин ва мафкура эгаларига, душманларига ҳам қонун бўйича мусулмонлар билан бир хилда ва тенг муомала қилиш ҳақидаги оятларнинг битилиши, уларга оғишмай амал қилиниши, инсон ҳуқуқлари масаласидаги жаҳон тарихининг олтин саҳифаларидир.Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, балки таълимотлар олтин саҳифалигича қолиб кетмаган, балки ҳаётга тўлиқ татбиқ қилинган. Бунга мисоллар кўп. Лекин шартимиз фақат биргина мисол келтиришга имкон беради холос.«Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий бошчилигидаги мусулмон фотиҳлар Самарқандга аввал у ернинг аҳолисига, Исломга кириш, аҳднома тузиш ёки уруш қилишдан бирортасини танлашни таклиф қилмай, Ислом қоидасини бузган ҳоларида тўғридан-тўғри кириб олдилар. Ерли аҳоли бу иш Ислом қоидасига хилоф эканлигини англаб етганидан кейин халифага шикоят хати юбордилар. Халифа бу ишни кўриб чиқишни қозига оширди. Қози Қутайба ва унинг одамлари Самарқандни ташлаб чиқишлари лозимлиги ҳақида ҳукм чиқарди. Бу дунё тарихида ғолиб халқ қозисининг мағлуб халқ фойдасига чиқарган биринчи ҳукм эди. Қутайба аскарлари билан Самарқандликларга узр айтиб, чиқиб кетди. Буни кўрган Самрақанд аҳолиси Исломга кирди.2. Жаҳаннамга кирувчилардан мўмин бўлганлари қилганига яраша азобни тортганидан кейин у ердан чиқарилиб, жаннатга киритиладилар.3. Жаннатга кирмай қолиш амал туфайли.Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифларга чуқур назар соладиган бўлсак, банданинг жаннатга киришдан маҳрум бўлиши ҳам унинг қилган баъзи амаллари туфайли бўлади. Аллоҳ таоло шуни ирода қилган. Мўмин банда ўзи қилган баъзи гуноҳлар туфайли маълум муддат жаннатга киритилмаслиги маълум.. У мазкур гуноҳнинг жазосини ўтагунича жаннатга киришдан маҳрум қилинади.Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда баъзи катта гуноҳларни қилиш жаннатга киришни ман қилиши ҳақида хабарлар бор.Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир», деган (93 - оят).Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар, қоринларида оловни еган бўлурлар. Ва, шубҳасиз, дўзахга кирурлар», деган (10 - оят).Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам::«Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди», дедилар». Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилган.Муслимнинг ривоятида:«Қўшниси ёмонлигидан омонда бўлмаган одам жаннатга кирмайди», дейилган.Ҳаммам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Ҳузайфа билан бирга эдик. Бас, унга:«Бир киши гапни Усмон розияллоҳу анҳуга олиб бориб туради», дейилди.Шунда Ҳузайфа унга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман», деди».Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган. Демак, баъзи бир амаллар ўз эгасининг жаннатга киришига монеъ бўлиши мумкин экан. Албатта, мўмин банда диндан чиқмаса ва шариатнинг фарзу вожибларини инкор қилмаган, ҳалол ва ҳаромни инкор қилмаган бўлса, қилган гуноҳига яраша жазосини олгандан кейингина жаннатга киритилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat