Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис саҳиҳми?

00:00 / 09.04.2011 | eski savollar | 1914
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Азиз Устоз, мен бир видеоролик­да бир ҳадис ўқидим ва шубҳаланиб­ қолдим, шу ҳадис саҳиҳми ёки заифлиги ҳақида. Ҳадис: "Когда посланник Аллаха соллаллоху алайхи вассалам обрил голову, во время своего последнего­ поломничес­тва, я подобрал часть эго волос. Он соллаллоҳу­ алайҳи вассалам спросил меня: "Зачем они тебя о Халид?", Я ответил: "Они будут придавать мне силы когда я буду сражатса". Затем Пророк соллаллоху алайхи вассалам сказал: "Ты будеш побеждать пока они при тебе". Я велел впрести эти волосы в мою шапку. И всегда сражалса с врагами, одерживая победу по блогославе­ний посланника­ Аллаха соллаллоху алайхи вассалам".Мен буни ҳудди видеоролик­да қандай ёзилган бўлса шундоқ кўчиришга ҳаракат қилдим. Мени шубҳаланти­рган нарса бўлса бу ҳадисдаги соч толасини куч бағишлаши ҳақида, чунки ҳатто Умар розияллоҳу­ анҳу Кабадаги тошни ўпа туриб фойдаси ҳам зарари ҳам тегмаслиги­ни ва фақатгина суннат амали бўлганлиги­ учунгина ўпганларин­и баён қилганларку. Агар шубҳамда хато қилган бўлсам Аллоҳдан мағфират, сиздан узр сўрайман.Жавобингиз­ учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Имом Ҳоким ўзларининг «Мустадрак» номли китобларида қуйидагиларни келтирадилар:«Холид ибн Валид Ярмук куни дўпписини йўқотиб қўйди ва: «Уни излаб топинглар», деди. Дўппини топа олмадилар. Яна изладилар. Охири уни топиб келдилар. Қарасалар, эскириб, титилиб кетган дўппи экан. Бас, Холид:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умра қилиб бўлиб, сочларини олдирдилар. Одамлар у зотнинг соч толаларини олишга шошилдилар. Мен улардан олдин пешона сочларини олволдим ва мана шу дўппига тикиб қўйдим. Шу билан қайси жангга кирсам, албатта, нусрат топдим», деди».

Топ рейтинг www.uz Openstat