Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрни рози қилиш

21:19 / 27.08.2018 | Abduqodir AbuXolid | 1809
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, дадам доим онамга биринчи ўринда мени рози қилишинг керак. Намозингҳам ҳаттоки мени айтганимдан кейинги ўринда. Яъни мен қаергадир кетмоқчи боб турганимда ёки қайсидир юмуш сабаб сенга ишим тушса намозингни вақти чиқиб кетаётган бўлса ҳам аввал мени айтганимни қилишинг керак дейдилар. Дадам яқинда Қуръонни ўзбекчасини ўқиб чиқдилар. Дадамни айтишларича юқоридаги гаплари Қурондаям қаттиқ таъкидланган экан. Ахир ҳар доим аввало Аллоҳ таолони биринчи ўринга қўйиш, қолганлари иккинчи даражали нарсалар эмасмиди? Илтимос ўша оятни кўрсатсангиз. Ўзим ўғил бола бўлсамда ёшлигимдан сура ёдлатган, балоғатга етганимда намозни ўргатган, эрталаб бомдодга ширин сўз билан уйғотадиган, ўқишдан ёки ишдан чарчаб келганимда аввал намозингни ўқиб ол ўғлим деб куч қувват бериб, вақти келса урушиб, ҳаётда мотиватсия берадиган бу мени онам. Ўзи умуман бизни жамиятда аёлни нуқул паст кўришади. Масжидда домла аёл ҳақида бирор камчилик айтиб, аёлларимиз жуда талтайиб кетяпти, уйингизга кирганингизда сизни безор қиладиган даражада гапларни айтади, фалон донишманд "ҳеч қачон аёллингизга сирингизни айтманг" деган деб маъруза қилинса тамом бизни эркаклар ўша гапни ушлаб олишади. Ана кейин аёлини хўрлашини кўрайверинг. Аслини олганда бизни кўпчилик эркаклар ҳаётда жуда лапашанг, айбни ўзидан ҳам қидириб кўрмайдиган бўлиб кетишган. Шу саволни ўқиётган ва ўзини эркакман деган масъулиятни кўтариб юрган эркаклар сиз ўзи ҳеч ўзингиздан ҳам камчилик қидириб кўрасизми? Ҳеч шу қусурларингизни кўра олиб шуни бартараф этиш йўлида иродангизни кўрсата оласизми? Йўқ сиз масжидда аёл шанига айтилган (аслида ҳам қайсидир томонлам тўғри танқид қилинаётган) бир маърузани эшитасизда шартта келиб аёлни ёқасидан оласиз, камситасиз, сўкасиз. Сиз эса ғўёки тақводор, ибодатда юрган қалби пок инсонсиз. Биз ўзи Аллоҳ таолони суюкли бандаси ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўла олябмизми? Балким ростан ҳам сиз тақводор аёлингизни эса диний билими саёздир. Лекин сиз динга, исломга шунақа жеркиб чақирасизми? Нахотки фарз, суннатга мулойимлик билан аёлни қалбига ширин сўзлар айтиб чорлашни эплолмаймиз?!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аслида эрнинг бу даражада ҳаққи йўқ. Хотиндан ортиқча жойи ҳам йўқ(асосан ҳозирги кунда). Лекин Аллоҳ  эрга баъзи бир ҳуқуқларни берди, уни улуғлаб, шарафини кўтарди, аёллардан фазилатли қилиб қўйди. Баъзи нонкўр эрлар шу ҳуқуқни берган Зотга нонкўрлик қилишди ва қилишмоқда. Берган ҳуқуқига туфлаб, ҳуқуқ берган Зотдан “Мен рози бўлсам кейин Аллоҳга ибодат қиласан” деб ўз ҳуқуқларини устун қўйишмоқда. Бундай инсонни нима дейиш мумкин?!
2). Бу борада ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан узоқлашмоқдамиз. Замонамизнинг етук машойихларидан бири Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий(Аллоҳ у зотни умрини узоқ қилсин) ўзларининг бир марузаларида : “Оилани мустаҳкамлаш учун ёзилган кўплаб китобларни кўрдик. Шуларнинг ичида бир нарса диққатимизни тортди. Унда : “Эр аёлига бир кунда беш бор маънавий-руҳий “хабар” жўнатиб турсин. Бу бўса ҳам бўлиши мумкин, аёлнинг бирор ишини тақдирлаш бўлиши мумкин, эркалатиб бошини ёки қўлини силаш бўлиши мумкин, эркалаш маъносидаги аёл учун ёқимли “хоним” ёки “маликам” каби чиройли  сўзлар бўлиши мумкин, ишхонада бўладиган бўлса оддийгина SMS бўлиши мумкин” дейилган экан. Аслида бундай қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом давлатининг бошлиғи сифатида юмушлари бошдан ошиб ётган бўлса ҳам аёлларига эътибор ва муҳаббатни бир кун ҳам канда қилмаганлар. Уларга ёрдам тариқасида кўпинча кийимларини ўзлари ямаганлар, қўйларни соққанлар, бошқа рўзғор ишларини қилишдан орланмаганлар. Буни биргина севимли хотинлари Оиша розияллоҳу анҳо билан бўлган оилавий муносабатларида яққол кўриш мумкин: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Ҳайз кўрган  пайтимда сув ичар, сўнг идишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга узатар эдим. У зот оғзим теккан жойга оғизларини қўйиб ичар эдилар. Ҳоизалик пайтимда суякнинг гўштидан бир тишлаб, сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга узатар эдим. У зот оғзим теккан жойга оғизларини қўяр эдилар" (Муслим ривояти).
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан югуришда мусобақалашган эдилар, мен у зотдан ўзиб кетдим. Бир муддатдан сўнг менинг жуссам оғирлашганда яна мен билан мусобақалашиб, мендан ўзиб кетдилар ва «Ҳалиги билан биру бир», дедилар» (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти).
Араб тилида эркалаш маъносида исмни қисқартириб айтиш кенг тарқалган. “Саҳиҳи Бухорий”га кирган ҳадислардан бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша розияллоҳу анҳони «Оиш» деб чақирганлари ривоят қилинади.  
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида Оиша розияллоҳу анҳодан бўса олиб шундай деганлар: “Бўса таҳоратни синдирмайди, рўзани ҳам очмайди, эй Ҳумайро, динимиз жуда кенг” дейилади ривоятлардан бирида. Урва розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Оиша розияллоҳу анҳо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллардан баъзиларидан бўса олдилар, сўнг таҳорат қилмай намозга чиқдилар” дедилар. Шунда мен “Ўша аёл сизсиз-а?” дедим. Оиша розияллоҳу анҳо кулиб қўйдилар".  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этаётган вақтларида ҳам бемалол сажда қилган ҳолатларида вафот топишлари мумкин эди. Лекин у зот умматга муҳаббат ва вафонинг таълимини бериб Оиша онамизнинг қучоқларида вафот топганлар.
Аёлларга муомаланинг ана шундай гўзал намунасини ўргатиб кетган Пайғамбар алайҳиссаломга уммат бўлган бизларнинг аёлларимизга бўлган муносабатимиз, уларнинг ҳақларини адо этишдаги камчиликларимиз туфайли оила борасидаги исломий талабларга эътибор сусайиб кетди. Ваҳоланки, аёлларга муносабатларнинг энг тўғри, энг гўзал кўриниши фақат Исломдадир. Мана шу ҳақиқатни эсдан чиқарганлар оилада турли муаммоларга, тузатиб бўлмас хатоларга дучор бўлаверадилар”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat