Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зулҳижжа рўзаси Хитойда

20:41 / 27.08.2018 | Zayniddin Nuriddinov | 377
Ассалому алайкум! Ҳурматли илм аҳли. Мен Хитойда кимёдан таҳсил олаяпман. Хитойда Зулҳижжа ойининг 10-куни, яъни Ҳайит байрами 22-августга тўғри келаркан. Саудия ва Ўзбекистонда эса 21-августга тўғри келаяпти. Мен Арафа куни рўзасини тутишим учун худди Рамазон ҳилоли каби, яшаётган жойимда ой кўринишига қараб, Хитой фатвосига эргашиб, 21-августни арафа деб ҳисоблаб рўза тутсам, Арабистонда ҳожилар ҳайитни нишонлаётган бўлишади. Шундай вазиятда нима қилиш керак? Илмсизлигимдан, таваккал қилиб, ҳожиларга эргашиб, эҳтиётдан душанба куни, яъни 20-август куни рўза тутдим. Бундай вазиятда нима қилишим керак ўзи? Кейинги йилларда яна шундай вазиятга тушсам, илм бўлиши учун саволимга жавоб берсангиз, илтимос. Ислом илми йўлида чекаётган заҳматларингизни Аллоҳ ўйлаганингиздан хайрлироқ қилиб мукофотласин. Аллоҳ барчамизни, фақат Унинг розилиги учун илм истайдиганлардан қилсин.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қиёматга яқин бир кунлик ойни икки кунлик деб ҳисоблашади” деганлар. Гоҳида шундай ҳолатлар ҳам содир бўлиб турибди. Шунинг учун турган жойингизни фатвосига амал қилинг. Фатво берувчилар жавоб бераверишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat