Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ қилганимдан кейин ота-онам яшашга мажбур қилишса

22:02 / 28.09.2018 | Мухаммадюсуф | 1269
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ушбу килаётган хайрли ишларингизни Аллоҳ ажру савобларини берсин. Мени саволим шуки мен 2011-йил оила қурганман турмуш мушт дейишади шу холатлар бизларни хаётимизда хам озми кўпми бўлиб турган шу турмуш давомида аёлим билан гап талашиб аразлашиб қолган пайитларимиз хам бўлган. Ўша пайитларда бир масъала эшитган эдим. Эркак киши аёлига, бор кет сен билан яшамийман, кўзимга кўринма деган гапларга хам талоқ тушади деб эшитган эдим. Вахоланки бундай гапларни шахсан мен чин юракдан айтмаганман, уни қўрқитиш мақсадида айтганман. Шу масъалани эшитгандан кейин оилам билан шубха гумонлар сабабли келишиб никохни янгилаб олгандик. Орадан яна вақтлар ўтиб аёлим кечирилмас хато қилган эди ота онам қаттиқ туриб олдилар. Улар “кечирмасенг бўлмайди, ўртада 2 нафар фарзандинг бор” деб қўярда қўймай бизни оиламизнин тиклаб қўйишди. Орадан яна вақтлар ўтиб оилам билан уруш жанжал бошланиб кетди. Оиламни қайта тикланишига сабабчи бўлган отамга гап қайтариб отамни хам беҳурмат қилиб юборган эди. Бу холатни кўриб чидай олмадим ва аёлимга бор кет яшамиман сен билан минг талоқсан деган эдим. Энди отам ўзлари олиб кел яшагин фарзандларингни етим қилмагин мен кечирганман деяпти. Илтимос менга ёрдам беринглар жуда хам қийин вазиятда қолдим. Аёлим билан яшамиман десам ота онам қаттиқ қаршилик қилишяпти, яшайман десам ўзимни кўнглим бўлмаяпти. Мен аёлимга 3-талоқни бўлиб бўлиб айтган бўламанми ёки бундай бўлмайдими? Шуни хам батафсил тушунтириб берсангизлар илтимос. Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аёлингиз билан орангизга уч талоқ тушган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat