Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қийин ҳолат

18:44 / 15.10.2018 | Foydalanuvchi | 1043
Ассалому алайкум! Хар куни ишга кетишимдан олдин онамларни олдига бораман. Дуо олиш мақсадида. Шунда онам чиройли ниятлар билан дуо қиладилар. Лекин, дуосида "Йигит пирим қўлласин" деган қисми бўлади. "Аллоҳим ўзинг қўллагин" деб ичимда айтиб ўтаман. Онамга "Йигит пирим қўлласин" дейиш ширк бўлиб қолишини айта олмаяпман. Онамларга яқин одамлар билан онамларни дунйўқарашлари бир хил. Қийин аҳволдаман. Онамни бундай дейишдан чиройли тарзда қайтаришим йўлини топа олмаяпман. Маслахат беринглар илтимос. Миллий телеканалларимизда айнан шу ҳолатлар бўйича кўрсатувлар тайёрланса зўр бўлар эди. Аллоҳга шукур, албатта диний мавзудаги кўрсатувлар кўп, лекин шу кўрсатувларга кундалик ҳолатда йўл қўйиладиган хатоликларни олдини олишни оддий тарзда тушунтиришлар билан кўрсатилса жуда хам зўр бўлган бўлар эди. Бу мени фикрим холос. Олдиндан раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Айтинг. Айтишни ҳам гўзал тарзда айтинг. Дуо қилишларидан олдин онангизни дуоларига қанчалар муҳтож эканлигингизни, қиладиган дуолари сизни қанчалар ҳурсандчилик бағишлашини ва юзларига қарашингиз эвазига қабул бўлган ҳаж ва умранинг савоби ёзилишини айтиб шу жумла ўрнига манави жумлани ўзгартириб айтсангиз – деб илтимос қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat