Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушунмовчилик

11:37 / 18.12.2018 | Boburxo'ja | 252
Ассалому алайкум! «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўшниси унинг ёмонлигидан омонда бўлмаган одам жаннатга кирмайди», дедилар». Мана шу хадисни тушунтириб берсангизлар, илтимос. Аллоҳ рози бўлсин.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Баъзи бир одамлар борки қўшниларининг ўғирликларидан безор. Уйдаги сирларни қўшни маҳаллаларда эшитишидан безор, етказадиган озорларидан безор. «Бунда қўшнисига ёмонлик қилишни ҳалол ҳисоблаган одам кўзда тутилган», дейишади уламоларимиз. Бу ҳадиси шарифда ҳам қўшнининг ҳаққи улуғ эканлиги тарғиб қилинмоқда.

Қўшниларига ёмонлик қилиб юрадиган, қўшнилари унинг ёмонлигидан қўрқиб турадиган одам жаннатга кирмас экан.

Ушбу ҳадисдан қўни-қўшнилар билан муомалани яхшилаш, уларга озор бермасликни ўрганиб олар эканмиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat