Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мегабайт ўғирлаш

12:05 / 29.02.2020 | Fazliddin | 2431

Ассалому алайкум! Яқинда бит нарсани ўйлаб қолдим. Телефонда "точка доступа" деган нарса бор. У нарса телефонда интернет ёқиқ бўлса ва "точка доступа"га парол ўрнатмаган бўлса бошқа бир инсон ўз телефонидан ўша одамнинг мегабайтларини ишлатиши мумкин. Манимча бу ҳам ўғриликнинг бир тури. Ўзим ҳам олдин шундай қилардим агар пароли бўлмаган "сет" топсам унга уланардим. Базида ўхшар базида ўхшамсиди. Саволим шуки ман буни қандай қайтаришим мумкин? Ахир у одамни ҳатто кўрмаган бўлсам, агар уни номидан садақа қилиб юборсам қарздан қутиламанми? Чунки у пайтларда бу ўғрликка кириб қолиши ҳаёлимгаям кемасиди. Бу ишим Пайғамбаримиз салолоҳу алайҳи васалламни ҳадисларига биноан мани жаннатдан тўсиб қўйишидан қўрқаман. Манга йўл кўрсатинглар. Ишимдан афсусдаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда сизни жаннатга киришдан тўсадиган иш бу. Эгасини топасиз, рози қиласиз. Тополмасангиз номидан садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat