Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қариликда хотира сусайиши

13:57 / 13 январь | Farhod | 566
Ассалому алайкум! 80 ёшдан ошган онахон намозларида адашиб кетяпти. Фарзмиди, суннатмиди нечанчи ракъат эслолмай коляпти экан. Қандай йўл тутиши керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тоқати етганича ўқийверади. Ёнидагилар кузатиб туришса кўпроқ қайси ўринда адашаётган бўлса намоздан олдин ўша жойига аҳамият беришини уқтириб қўйилади. Уларга ҳар намоз вақти бўлганидан таҳорат ва намозларини эсига солиб туриши керак. Аллоҳ инсонларни ақлига яраша амал қилишга буюради. Ақли заифлашган ўринларда гоҳида буткул соқит бўлади, мажнунлардаги каби. Ундан ақли жойидароғида бўлса ўшанга яраша амалга мукаллаф бўлади. Ақллари мукаммалларнинг амаллари ҳам, жавобгарликлари ҳам ўшанга яраша бўлади. Бир домла Аллоҳ субҳаанаҳу ва таолонинг сифатларини баён қилиб “Аллоҳ кўриш учун кўзга муҳтож эмас, эшитиш учун қулоққа муҳтож эмас ва сўзлаш учун тилга муҳтож эмас, Аллоҳ таоло бу каби аъзолардан пок, Аллоҳга бу нарсалар бор деб айтиш жоиз эмас” деб маъвиза қилса унинг маъвизасини эшитиб ўтирганлардан бир аёл ачингандек “Аллоҳимизни кўзи, қулоғи ва тили йўқми?” деган гапни айтган экан. Аёлнинг бундай дейиши фиқҳий китобларга солиштирилганда аёл Аллоҳга кўз, қулоқ ва тилсиз нуқсонли бир бандага ачингандек муомалани қилган бўлади, бу эса куфр бўлади. Лекин аёлнинг ақли шунгагина етганлиги учун у аёлни кофир деб ҳукм қилинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat