Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломда лафз нима?

00:00 / 18.01.2007 | eski savollar | 7076

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх жаноблари! Мен сизга бир савол билан мурожаат килган эдим, лекин ҳанузгача жавоб олмадим, бунинг сабаби нимада? Саволим исломда лафз тўғрисида эди. Мазкур саволни беришимдан мақсад, айрим шахслар ўртасида тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда, агарда ҳаммасини ёзсам, бир достон бўлиб, уни ўқишга ва жавоб ёзишга ҳеч бир иштиёқингиз қолмайди. Қисқа қилиб айтганда, агарда инсон ўз лафзида турмаса, унга турмуш ўртоғи ҳаром бўлиши мумкинми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Мен бу саволга жавоб берганман. Жавобим нима учун сизга етиб бормаганини билмайман. Менинг сизнинг саволингизга жавоб беришдан бошқа ишларим ҳам бор. Шунинг учун жавобни сизга боришини кузатиб тура олмайман. Сизнинг саволингиз ва унинг жавоби қуйидагича: «Ассалому алайкум! Исломда лафз ҳақида мавжуд бўлган маълумотларни берсангиз. – Буни мен билмайман». Ўзингиз ўйлаб кўринг! Саволингиз топишмоқан бошқа нарса эмас. Лафз ҳақида маълумот беринг, деб турмуш ўртоғи билан алоқасини ўйлаётганинингизни ким ва қандай қилиб бўлади?  Топишмоқ, иккинчи саволингиздан кейин ҳам давом этмоқда. «Лафзида турмаса» дегандан нимани кўзламоқдасиз? Қасамида турмасами? Ваъдасида турмасами? Шартида турмасами? Ёки яна бошқа нарсами? Гапни аниғини ёзинг. Достонни эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat