Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишга жойлаш ширкати очсам олган пулим ҳалолми

06:52 / 20 январь | Temurmalik | 372

Ассалому алайкум! Аввало юртимиз тинч бўлсин. Мен Туркияда ишчи ширкат очмоқчиман. Фаолиятим корхона ва текстил фабрика, заводларга ишчи етказиб бериш. Бунда ишга жойлаган мижозим 1-ойлик маошининг ярмини менга беради қолган ойлигини тўлиқ ўзи олади. Ишга жойлаганим учун хизматим шу бўлади. Ижара уй топиш озиқ овқатига жавобгарликни олмайман. Бу ишимдаги оладиган пулим халолми? Ўртада ёлғон ва сир бўлмайди розилик асосида иш бошламоқчиман. Жавоб учун раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз модомики ишлаб турса ҳар ойнинг ярим маошини белгилашингиз нотўғри. Бир бор маълум бир миқдорни кўрсатган хизматингиз учун олишингиз мумкин, аммо бир бор далолат қилиб ҳар ойлигига ўтириб олишингиз мутлақо жоиз эмас. Бу эвазсиз ҳақ олиш ҳисобланади, эвазсиз ҳақ шариатимизда рибо ҳисобланади. Агар бир ойликдан фақат бир маротабаликни ирода қилган бўлсангиз уни ҳам қанча бўлишини аниқлаштириб олинг. Баъзи бир кишилар ўзи банд бўлганлиги ёки ўша ишга қобиляти бўлмагани учун кимларнидир ўша ишга далолат қилади ва ўша иш қанча давом этса ўшандан бир ҳиссага ўтириб олади. Масалан кимнидир ширинлик чиқарадиган фабрикага ишлашга далолат қилади ва ҳар бир сотилган бир машина махсулотингиздан беш ёки ўн фоизини менга чақариб берасиз деб шарт қўяди. Бу мутлақо жоиз эмас. Албатта далолат қилгани учун биринчи бор маълум бир ҳақни бир маротаба олиши жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat