Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл жаҳл устида: «Бундан буён пулингизга нарса олмайман» деб қасам ичса дурустми? Унинг ҳукми қандай?

00:00 / 18.01.2007 | eski savollar | 5397

Ассалому алайкум. Агар хотин эридан хафа бўлганида жаҳл устида: «Сиз топган пулга бундан кейин ҳеч қачон нарса сотиб олмайман» деб Аллоҳ номи билан қасам ичса, уни қайтиб олса бўладими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ишни қилмаслик керак. Агар қилган бўлса, қасамида туриш керак. Қасамида турмаса, қасамхўр бўлади. Қасамхўр бўлган шахс эса, каффорот адо этиши лозим бўлади. Араб тилида «каффорот» сўзи бир нарсани яхшилаб, ҳеч ҳам кўринмайдиган қилиб тўсиб беркитишга айтилади. Шариатда эса, содир этилган гуноҳни ювиш учун адо этиладиган молиявий ёки бадан ибодатига каффорот, дейилади. Ичган қасамини бузишга мажбур бўлган инсон адо этиши вожиб бўлган каффорот қуйидагича:
1. Ўнта мискиннинг қорнини тўйдириш. Мазкур мискинларни тўйдиришдаги ўлчов-каффорот берувчи ўз аҳлига берадиган ўртача таом миқдоридир. Агар каффорот адо этиши лозим бўган шахс ўнта мискинга таом беришни хоҳламаса, иккинчи хил каффоротни адо этиши ҳам мумкин.
2. Ўнта мискинга бир сидра кийим олиб бериш. Кийим ҳам ўша вақтнинг, жойнинг ва қавмнинг ўртача кийими бўлади. Агар бу ҳам ёқмаса учинчи хил жазо ҳам бор.
3. Бир қул озод қилиш. Қасамини бузган кишига каффорот учун белгиланган жазо чораларидан Ислом дини бева-бечораларга, камбағал-мискинларга қанчалик эътибор билан қарагани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Шунингдек, бу мукаммал ва оламшумул диннинг қулчиликка қарши бўлгани ва қулларни озод қилишга қаттиқ урингани ҳам кўриниб турибди. Исломда бу ишлар гуноҳларни ювадиган ибодат даражасига кўтарилгани эътиборга сазовордир. Оғзига кучи етмайдиган, ўзига эътибор қаратиш ва бир ишни, албатта, қилиш ёки қилмаслигини таъкидлаш мақсадида Аллоҳ таолонинг номи ила қасам ичиб, сўнгра ўз қасамига содиқ қола билмаган одам, аслида, Аллоҳга нисбатан катта беодоблик қилган бўлади. Бу ишнинг жазосига бошқачароқ чора ҳам белгилаш мумкин эди. Аммо Аллоҳ таоло айнан фақир-мискин ва қулларга меҳр кўрсатиб, уларнинг фойдасини кўзловчи чораларни белгилаган. Қасамини бузадиганларнинг ҳаммаси ҳам ўнта мискинни тўйғизадиган ёки уларга бир сидра кийим олиб берадиган ёхуд бир қул озод қилиш имконига эга бўлавермайди. Уларнинг ичларида камбағаллари ҳам бўлиши турган гап. Ана ўшандоқ имкони йўқ қасамхўрларга ўзига хос жазо чораси белгиланган
4. «Ким топа олмаса, бас, уч кун рўза тутсин». Демак, қасамини бузган одам каффоротни адо қилиш учун ўнта мискинни таомлантириш ёки шунча ададдаги мискинга кийим бош олиб бериш ёхуд бир қул озод қилишга молявий имкони йўқ бўлса, уч кун рўза тутиб, каффоротни адо этиши вожиб бўлади. Аввалги уч жазо чорасининг ичидан бирини танлаш ихтиёрий бўлиши билан бирга, тўртинчи жазо чорасини адо этишга фақатгина мазкур уч чорани адо этишга имкони йўқ кишиларгина муяссар бўладилар.
1. Шариатимизда қасамини бузган кишилар учун каффорот адо этишни жорий қилишда аввал зикр қилинган фойдалардан ташқари, тарбиявий омил ҳам бор. Қасамини бузган одамга каффорот адо этишни вожиб қилишда уни ўзига келтириш ва ваъз-насиҳат омили бор. Бир марта каффорот адо этишга мажбур бўлган инсон кейин ҳар гапини яхши ўйлаб гапирадаган ва Аллоҳ таолонинг номи ила қасам ичишдан олдин ўзига бир назар соладиган бўлади. Унинг ҳолини кўрган бошқа кишилар ҳам ибрат олиб, гапларини ўйлаб гапирадиган бўлишади.

Топ рейтинг www.uz Openstat