Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Байтул Маъмур ҳақида

18:47 / 06 февраль | SH.N. | 463
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир видио роликда икки Каъба мавжуд эканлиги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтул Маъмурнинг еттинчи осмонида экани ва уни ҳар куни 70 минг фаришта тавоф қилиб унга қараб намоз ўқишини айтиб ўша фаришталарнинг навбати ҳеч қачон қайтиб келмаслигининг хабарини берган эканлар. Шу хадис сахихми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ. Буни имом Бухорий ҳам ривоят қилганлар. "Ҳадис ва Ҳаёт" китобида қуйидагича келади.
«Байтул маъмур» – «Обод уй»нинг нима эканлигини билиш учун Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига мурожаат қилиб кўрамиз.
Суддий айтадиларки, «Бизга зикр қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом бир куни саҳобаларига:
«Обод уй нима, биласизларми?» дебдилар. Улар:
«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчидир», дейишибди. Шунда у зоти бобаракот:
«У осмонда, Каъбанинг қоқ тепасидаги масжиддир. Агар қуласа, Каъбанинг устига тушадир. Унда ҳар куни етмиш минг фаришта намоз ўқийдир. Улар бир кириб, чиққанларидан сўнг яна қайтиб кира олмайдилар», дебдилар».
Аввал ўрганиб ўтганимиздек, Байтул маъмурнинг зикри Пайғамбар алайҳиссаломнинг Исро кечасидаги ҳадисларида ҳам келади. У зот мазкур кечада ўша уйни кўрадилар ва фаришталарнинг тавоф қиладиган жойи Байтул маъмур эканлигини айтадилар. Яна у уйга Иброҳим алайҳиссаломнинг суяниб ўтирганларини кўрганликларини ҳам айтганлар.
Бу ҳақдаги барча ривоятларни тўплаб, ўрганилгандан сўнг хулоса қилиб айтиш мумкинки, Байтул маъмур еттинчи осмонда, Каъбаи Муаззаманинг тепасидаги бир уйдир (масжиддир). Уни ҳар куни етмиш минг фаришта тавоф қилади ва уларнинг кўплигидан бир тавоф қилгани яна қайтиб кира олмайди. Каъбатуллоҳ ерда қандай улуғланса, Байтул маъмур ҳам осмонда шундай улуғланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat