Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куръонни хатм килишга доир фатволар

00:00 / 30.03.2011 | eski savollar | 2742
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Сизга савол билан мурожаат килишга ижозат бергайсиз: «Саодати абадия» китобининг 59-моддаси, яъни «ҚАБР ЗИЁРАТИ ва ҚУРЪОН-И КАРИМ ЎҚИШ» бобида шундай накл килинади:«Намоз ўқиш, рўза тутиш ва Қуръон-и карим ўқиш, зикр қилишлар фақат бадан билан қиладиган ибодатлар бўлганлари учун бу ибодатларни ҳар ким шахсан ўзи қилиши лозимдир. Буларни бошқа бировни вакил этиб қилдириш жоиз эмас. Шунинг учун “Баҳжат-ул-фатово”да айтиладики, “Қуръон-и каримни Фотиҳадан бошлаб Фил сурасигача ёки Ихлос сурасигача ўқиб, ундан сўнгги бўлган бир неча сураларни бошқа бировга амр қилиб ўқитса, у ҳам Қуръон-и каримнинг олдинги қисмларини ўқиганнинг вакили бўлиб қолган сураларни ўқиса, Қуръон-и каримни бошидан ўқиган каби, ”Ҳатм” ўқиган бўлмайди. Уларнинг фақат биттасини тинглаганлар ҳам ҳатм тинглаган бўлмайдилар. Уларнинг ҳеч бири ҳатм савобини ололмайдилар.Ўқиганлар, савобини маййитларнинг руҳларига алоҳида-алоҳида бағишласалар ёки бири ҳаммаси учун бағишласа, яъни ҳатм дуоси қилса, ўқиганлар ҳам “Омийн” десалар, оятлар савобларининг йиғиндиси майитларга ҳам берилади. Бироқ ҳатм учун ваъда қилинган савобга эриша олмайдилар. Бир ҳатмни фақат бир кишининг ўзи ўқиши ва савобини унинг ўзи бағишлаши лозим бўлади. Турли кишиларнинг овоз чиқармай ҳар хил жузларни ўқиб, Қуръон-и каримни ҳатм қилишлари ва уларнинг ҳар бири ўқиганининг савобини ўлганнинг руҳига бағишлашлари ёки уларнинг бирининг ҳаммаси учун бағишлаши, яъни ҳатм дуоси қилиши, ўқиганларнинг ҳам “Омийн” дейишлари жоиз ва маййит учун жуда фойдали бўлади. Бироқ бундай ҳолда ҳатм савоби ҳосил бўлмайди. Ҳатм савоби ҳосил бўлиши учун ҳатмни бир киши ўқиши ёки бир киши аввал ўқилган ҳатмнинг савобини бағишлаши лозимдир. Сажда оятини ўқиш ҳам шундайдир. ”Дурр-ул-мухтор” муаллифи (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) дейдиларки, “Бир неча кишидан ҳар бири сажда оятларидан бирор калима ўқисалар, уни эшитганларга тиловат саждаси қилиш лозим бўлмайди. Чунки сажда оятини бир киши ўқиганида, уни эшитганларнинг сажда қилишлари вожиб бўлади”. Турли кишиларнинг ўқиган калималари йиғилиб, бир киши бир оятни тўла ўқиган каби бўлолмайди. Чунки Қуръон-и карим ўқиш учун ҳеч ким бошқа бировнинг ўрнига вакил бўлолмайди.”Мухтарам устоз! Хозир бизни тумандаги имом ва корилар хатмнинг шундай турини бажаришади, яъни 30 порани таксимлаб олиб, хар ким уйида узига белгиланган пораларни укийди, хатмга буюртма олган имом ёки кори эса хонадонга бориб, хатмни Куръоннинг охирги сураларини укиб, хатм килиб, савобини утганларга багишлаб, хонадонга барокат тилаб дуо килади. “Баҳжат-ул-фатово”да келтирилган фатвода бу амал жоиз эмас дейилмокда. Бошка фатво китобларида ва уламоларнинг асарларида бу масалада кандай фатволар берилган?Жавоблар учун ташаккур! Хурмат ва эхтиром билан талабангиз Умиджон

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз, менимча, аввалги саволда “хатм”нинг бир кўриниш ҳақида сўраган эдингиз. Ўшанга жавоб берилган эди. Қуръонни маълум шаклда ҳаммасини ўқиса, савоб бўлиши айтилган эди. энди бошқа гапларни гапирмоқдасиз.Қуръони Каримнинг ҳар бир ҳарфига савоб бор. Хатм буюртишдан кўра ўзи ўқиши керак. Бу ҳақиқатни айтилиб бўлинганига кўп вақт ўтди. Ҳеч бўлмаса, менинг китобларимни ўқиб кўринг. Уни яна қўзишнинг нима фойдаси бор? Бу каби ишларга ўзингизнинг вақтингизни беҳуда сарф қилмаганингиз етмаганидек, бизнинг вақтимизни ҳам исроф қилишингиз дурст эмас. Сиз айтаётган “хатм”дан кўра ўта муҳим ишлар жуда ҳам кўп. Ўша пул берганларнинг пулининг ўзини атаб қўйишса ҳам ажр бўлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat