Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туғруқ пайтида она вафот қилса

17:46 / 18 июль | muslima | 1464
Ассалому алайкум! Туғруқ пайтида бола тирик қолиб она болани туғиб вафот қилса, унга нима бўлади?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Муслима аёл шундай бўлса шаҳидлик мақомида бўлади дейилган. Шу ўринда бир нарсага қаттиқ эътибор бериш керак. Шу ишни ўзигина инсонни нажот топишига кифоя қилмайди. Ҳадисларда Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлган киши бирор кишидан қарз бўлса, то қарзини тўламагунича жаннатга кирмайди – дейилган. Намоз, рўза ва бошқа Аллоҳ таоло фарз қилган амаллар Аллоҳнинг ҳаққи бўлиб ҳадисда “Аллоҳнинг ҳаққи адо қилинишлика энг лойиқдир” дейилган. Яъни Аллоҳнинг ҳаққларини ҳам адо қилиш фарз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat