Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслахат ва Таклиф

21:23 / 10 февраль | Boburbek | 366
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, амакимни қўлида Алҳамдулиллаҳ 10 йилдан ортиқ шогирт бўлиб ишлайман. Амаким қолида ишлаб Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ изни ила илм олдим, касб ўргандим, уйландим, кўп дўстлар ортирдим, фарзандли ҳам бўлдим буларни бари учун Аллоҳга битмас туганмас шукороналар бўлсин! Яқинда амаким айтиб қолдики сизларга биз шунча меҳнат қилдик, пул сарфладик, умримиз, вақтимиз кетди сизлар яхши бизга кадрлар бўлиб етишиб чиқдиларинг энди фақат бизда ишлашга мажбурсизлар бошқа жойга ишлагани кетсаларинг мен сизлардан рози бўлмайман деди. Бу мени ҳайрон қолдирди ва ўзимни ҳудди бир эрки йўқ одамдай ҳис қилдим. Албатта мен ҳеч қаерга кетмайман лекин бу амакимни айтган гаплари мени саволларга кўмиб ташлади. Устозлар айтингларчи айтайлик мен бошқа жойга ишга кирадиган бўлсам бунга мени ҳаққим бўлмайдими? Мен гуноҳкор бўлиб қоламанми? Тўғри мен амакимни энг ишонган шогирдиман мен кетсам бизнеси ҳам бошқа одам ўргангинича талофат кўриши мумкин. Устозлар мен ўз эркига эга одам ҳисобланманми? (Амакимни қўлида ойлик олиб ишлайман). 2) Устозлар ислом.уз сайтидан доим мазза қилиб фойдаланиб келаман Раҳмат сизларга. Сизларга бир кичик таклифим ҳам бор эди. Таклифим шундай : Ислом.уз сайтларингизга форсий(тожикча) тилини ҳам қўшсангизлар. Кўп биродарларимиз баҳраманд бўлишар эди. Олдиндан Раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳга шукр қилишни тил билан айтибсиз-ёзибсиз. Бандага шукр қилиш деган нарса ҳам бор. Сиз ҳам вақтлар келиб катта бўлиб амакингизни мақомида бўлганингизда одамга шукр қилиш қандай бўлишини тушунасиз. 

عَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " أَشْكَرُ النَّاسِ لِلَّهِ تَعَالَى أَشْكَرُهُمْ لِلنَّاسِ 

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг Аллоҳга энг кўп шукр қилувчиси одамларга шукр қилувчироғидир” дедилар. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَشْكُرُ اللهَ مَنْ لَا يَشْكُرِ النَّاسَ  

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга ташаккур айтмаган киши Аллоҳга шукр қилмаган бўлади», дедилар».
Шарҳ: 
Бу жуда эътиборга сазовор нарса. Демак, ўзига яхшилик қилган шахсга раҳмат айтиб, ўзининг розилигини билдирмаган одам Аллоҳ таолога ҳам шукр қилмайдиган бўлади.
Шунинг учун бир одам бизга яхшилик қилса, унга албатта ташаккур айтиб, мукофотлаш керак бўлади.
2. Таклиф учун катта раҳмат. Албатта имкон топилиши билан ҳаракат қиламиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat