- Ва алайкум ассалом! Гуноҳни қилиб-қилиб фарзанд кўриши билан барча гунолардан пок бўлади деган гап йўқ. Бирор оят ёки ҳадисда ундай пок бўлиши келмаган. Ҳар бир гуноҳ учун тавба қилиши шарт. Қазо намоз ва рўзалари бўлса ҳаммасини адо қилиши шарт. Бизнинг динимизда насоролар каби Аллоҳ кечиришидан бошқа бирор иш туфайли гуноҳи ювилмайди. Валлоҳу аълам!