Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номозни ишонмаслик

20:50 / 27.02.2019 | surojbek | 2229
Ассалому алайкум! Мактабда ўқийман. Намоз ўқимоқчиман. Синфдошимга (қиз) “сен ҳам намоз ўқи”, десам “мен унақа нарсаларга ишонмайман”, дейди. “Намоз ўқимаган дўзахга тушади”, десам “тушсам тушипман”, деди. Бу қизга қанақа йўл тутиш керак? Нима учун телевизорларда террористик гуруҳларга қўшилиб кетадиганларни террорчиларни кўп кўрсатадилар? Кўплар буни кўриб намоз ўқишга қўрқадилар. Намоз ўқиш ҳақида чиройли бир кино кўрсатса бўлмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз аввал яхшилаб билим олинг. Динга чақиришда билим бўлиши шарт. Бошқаларни динга муҳаббат қиладиган услубда даъват қилиш лозим. Китобини, шариатини ўзгартирган қавмлар ҳақида Аллоҳ таоло оқибати хунук бўлишини айтган. Унданда баттарроғи Роббисини қўйиб ўзлари ясаб олган бутларга сиғинувчилардир. Ундан ҳам баттарроғи мутлақо динсиз бўлганлардир. Улар ўта хатарли ва субтсиз инсонлар бўлишади. Чунки бутга сиғинадиган ҳам бутидан зарар етиб қолишидан қўрқади. Мутлақо динсизлар эса, бу дунёда яшаб олсам бўлди, охирати нима бўлса ҳам бўлаверсин дейди. Улар учун ҳалол-ҳаром деган чегара ҳам, бировнинг ҳаққи деган чегара ҳам, буни бир кун жавобини бераман деган нарсадан ҳам қўрқмайди. Энг ёмон томони уларда бир вақтлар комунистларда ғояга садоқат деган нарса ҳам йўқ. Уларда ягона “Яшаб қолсам бўлди” деган фикр бор. Ундай фикрдагилар яшаш учун ҳамма нарсага тайёр бўлади. Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади: 

 وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيرًا مِّنَ الْجِنِّ وَالإِنسِ لَهُمْ قُلُوبٌ لاَّ يَفْقَهُونَ بِهَا وَلَهُمْ أَعْيُنٌ لاَّ يُبْصِرُونَ بِهَا وَلَهُمْ آذَانٌ لاَّ يَسْمَعُونَ بِهَا أُوْلَئِكَ كَالأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ أُوْلَئِكَ هُمُ الْغَافِلُونَ۝ 

179. Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратиб қўйдик. Уларнинг қалблари бор-у, у билан англамаслар. Кўзлари бор-у, у билан кўрмаслар. Қулоқлари бор-у, у билан эшитмаслар. Ана ўшалар чорвалар кабидирлар. Балки янада адашганроқдирлар. Ана ўшалар – ўзлари ғофиллардир.
Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Очиқ хат” китобларини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat