Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савол

00:00 / 19.04.2011 | eski savollar | 2729
Ассалому алайкум ҳурматли шайх жаноблари мен сизга савол берган эдим.Ўлганларга қурон ўқиш масаласи бўйинча. Сиз жавоб бердингиз, лекин шунга қурон ва суннатда бирон далил борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шариатнинг далиллари ўнта. 1. Уламолар жумҳури иттифоқ қилган далиллар: Китоб, Суннат, Ижмоъ ва Қиёс. 2. Уламолар жумҳури иттифоқ қилмаган далиллар: Истиҳсон, Масолиҳул мурсала, Истисҳоб, Урф, Мазҳабус саҳобий, Шаръу ман қоблана. (Ҳанафий мазҳабидан бошқаларда Саддуз-зароиъ ҳам бор.)Уламолар жумҳури иттифоқ қилган далилларга эргашмоқлик вожибдир.Худди рўза ва ҳажнинг савоби етганидек, ҳақ олмасдан, холисона Қуръон қироат қилиб савоби ўлганга бағишланса, унинг савоби ҳам етади. Агар: «Бу иш ўтганлар ичида маълум бўлмаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам буни қилишга иршод қилмаганларку!» - деган эътироз бўлса, жавоб шулки: Агар, эътироз қилувчи ҳаж, рўза ва дуонинг савобини етишини эътироф қиладиган бўлса, булар билан Қуръон қироати савобининг етиши орасида нима фарқ бор? Ўтганларнинг қилмагани савобни етмаслигига далил эмас, дейилади. Агар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқанинг номидан рўза, намоз, ҳаж ва садақа адо қилишга иршод қилганлар. Қироатга эса иршод қилмаганлар, деган эътироз бўлса. Жавобимиз қуйидагича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабабсиз, аввал бошдан иршод қилганларида қироатнинг савоби етмаслигига далил бўлиши мумкин эди. Ҳақиқатда эса, ундоқ бўлмаган. Одамлар ўлган шахс номидан рўза тутиш, ҳаж қилиш ҳақида сўраб келишганда изн берганлар. Бу эса, бошқа нарсалар ман қилинган, дегани эмас. (Агар бирон киши Қуръон қироати ҳақида сўраганида изн берган бўлур эдилар).

Топ рейтинг www.uz Openstat