Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баданга чизилган накшни кетгаздириш

00:00 / 04.03.2009 | eski savollar | 877
Ассалому Алайкум. Шайх хазратлари.Аллох таолони розилиги учун дини исломни ва охиратмизни гамида Кишиларга,муъмин имусулмонларга икки дунёсига фойдаси булсин деб килаётган мехнатларингизни Аллох кабул килсин Узини яхши курган бандаларидан килсин.Устоз сизга берадиган саволларимни биродарларимиз Шайх хазратларидан сураб беринг деб илтмос килишган эди. 1Бир кушнимиз ибодатларга астойдил киришганига 2-3 йил булди Аввалги бепарво юрган вактларида билиб билмай хар хил гунохлар ни килиб куйган экан Шулардан бири кулини тепа кисмига игнада сурат чиздириши булиб буни исломдаги хукми каттиглигини билиб жаррохлик йули кестириб тикдириб олибди .бундай накшлардан яна озрок бор эканБуни хам аввалги жойи битиб кетса огиздирмокчи булиб бу хакда менга айтиб колганди Мен бу хакда эшитмаганим учун биродаримга ака шошилманг бу хакда шариатни хукми кандок эканлигини сахихУстозлардан сураб курайлик деб сизга мурожат килган эдим. Шариатимизда хукми кандай?2 Шу кунларда яна бир таниш биродаримизни бошига кучли синов тушиб колибдиЭшитиб мен хам тасирланиб хайрон булиб колдим.Аввалига ишонмай булиши мумкинмас бошка сабаби бордир деб айтсам Биродарим бу гапни сизга айтдим айтмасам юрагим безовталаниб хар- хил васвасалар келиб аклим тухтаб ишламай колганга ухшаб колди.деб зурга иккиланиб айтиб берди.Хуллас биродаримизни Ота –онаси уз углини намоз укишига карши чикиб агар намозни ташламасанг мени гапимга кирмасанг,мени сендака углим йук дебди .Хатто жайнамозни устида улсанг хам розимасман деб каттик гапирибди.хозир ота –онаси биродаримизга гапиришмай куйишибди.Уйига кирса узини бегоналардек нокулай хис килмокда экан. Мен кайтариб бошка сабаби бордир намозга бунчаликмасдур десам.У:Отасини ёши 55дан утган булишига карамай намозга бепарво ва аксига олиб ичкиликдан хам кутилмаган эканлигини айтди.Ундан ташкари ташки мухит уларни яшайдиган кишлогида намозхонлар кам булгани учун намозхон ёшлардан хар хил гумон илаётган махаладошлари хам борекан.Хозирги вактда телевизорларда ва бази домлалар томонидан айтилаётган хар хилги янги чиккан тоифаларни эшитиб шу холга келдимикан деб .яна бир нарсани айтиб берди.Бир ёшлигидан угрилик безорилиги билан танилган узокрок кушниларидан бири сахарлабда уйидан чакириб кутилмаганда мени хам домлаларинга олиб бор мен хам сенлар билан урганмокчиман каерда дарс буляпти .дебди Биродарим хеч нарсага тушунмабди мен хеч каерда укимайман намоз укиман холос деб жунатиб юборибди.Эртаси куни яна уша уйидан чакириб :Айта кол ким сенга ургатмокда каерда ,мен хам нима деса килавераман деб узига ярашмайдиган гапларни килибди.Биродаримиз кандайдир тузок куйилганини сезиб,мени устимдан тухмат килаётганлигинг учун сени хам тегишли жойга арз киламан деб хайдаб юборибди. Устоз биринчи савол ота онасини исломдан яхши хабари булмагани учун бундай карорга келиб Уз углини бу ахволга солиши натугрилигини биламиз.Биродарим бу вазиятда нима килиш керак.?Хаар хилги янги чиккан тоифаларни хозирги кунда жуда куп такролланиб гапирилади уларни кимлигини каерда чикканини хеч ким куриб гаплашгани хакида аник хужжат йук .У гапларни эшитавериб хамма бир бирларидан шубхаланадиган булиб колишди Энг ачинарлиси мутаассиб булиб васатийликдан узоклашиб колган ахли илмларни уртасидаги ихтилофни кучайиши окибатида юзага келган кесатиклар лакаб куйишлар тарафкашликлар туфайли тоифалар деган атама юзага келдими ёки хакикатдан хам шундай тоифалар купайиб бормокдами?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Қўшнингиз тўғри қилибди.2. Намоз ўқиш учун ота-онанинг розилиги шарт эмас. Танишингиз ота-онасига билдирмай ўқийверсин.3. Тушунтириш, ваъзлар ва китоблар орқали мазкур тоифалар йўқолиб бормоқда. Улардан четда бўлишнинг энг осон йўлларидан бири расмий рухсат берилган китобларни ўқиш ва вазларни эшитишдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat