Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақийдадаги нуқсон

07:40 / 17 март | SHOKH JAKHON KAYUMIY | 839
Ассалому алайкум! Вақт ўтиши билан турли халқ ва тоифаларнинг Исломни қабул қилишлари уларнинг ақийда ва фикрлари исломий фикр ва ақийдаларга аралашиб кетишига сабаб бўлди. Зеро, ота-боболари бидъат-хурофотда ўтган бу халқлар, элатлар Аллоҳ таолога ва Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирсалар ҳам, аждодларининг бир қарашда тўғри кўринган баъзи хурофий фикрларидан бутунлай воз кеча олмаган эдилар. Шу билан бирга, номусулмонлар томонидан Ислом ақийдаларига қарши фикрий ҳужум ва танқидлар ҳам авж ола бошлади. Ана ўша ҳамлалардан Ислом ақийдасини ҳимоя қилиш учун илми калом соҳиблари ғайримусулмонлар билан тортишувларни бошладилар. Бу ишда Аҳли сунна вал жамоа уламолари ҳам, мўътазилалар ҳам ва бошқалар ҳам иштирок этдилар. Бизни юрт ҳам узоқ вақт даҳрийлик ҳукмронлигида бўлди. Демак бизнинг халқда ҳам Аллоҳ таолога ва Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирсалар ҳам, аждодларининг бир қарашда тўғри кўринган баъзи хурофий фикрларидан бутунлай воз кеча ололмайдиганларнинг бўлиши табиий холат. Динини ғамини еган мўмин бу вазиятда уларга динни етказиш позициясида бўлиши, уларнинг бу аҳволларига ачиниши, хатоларини кечириши, хатоларига узр топиб бериши керак эмасми? Лекин бугун аксар мусулмонлар уларни айблаш, ҳақоратлашга ўтиб олишган. Шу сабабга кўра диндорлар ва оддий халқ ўртасида кўп келишмовчиликлар ва низолар келиб чиқмода.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри фикрни билдирибсиз, аҳли илмлар тарбиячи, халқ эса тарбияланувчилар ҳисобланишади. Тарбиячилар кўп нарсаларга сабр қилишлари, ҳикмат билан иш тутишларига тўғри келади. Уларнинг тарбияни тарк қилишларига асло ҳақлари йўқ.  Аммо ислоҳ икки томондан бўладиган ҳаракатга боғлиқ. Аҳли илмлар улар томонига гўзал муомала билан қадам ташласаю, улар буни уларга қилинган меҳрибонлик деб билишса яхши. Аксинча Абу Лаҳаб ва унинг хотинининг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилган муомаласидек муомалани қилса инсофдан бўлмай қолади. Чунки ҳар бир нарсада чегара бўлганидек, ёнбосиш ҳам фарз-вожиб, иймон-куфр ҳудудига ўтмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat