Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз масаласи.

00:00 / 26.04.2011 | eski savollar | 1792
Ассалому алайкум Хазрат. Сизга яна савол билан мурожаат қилмоқчиман, саволда хато ва камчиликлар ўтса аввалдан узр. Хазрат мани опачамни эри яни поччам турмуш ўртоғимга тухмат қилиб 4000$ пулни буйинларига қўймоқчи бўлди, турмуш ўртоғим унга роса тушунтирдилар фойдаси бўлмади, қариндошлар ичида хаммага айтиб ўзини хақ деб туриб олди. Намозни ўқиб ўқимайди, фоизга пуллар олади, роса ёлғончи, турмуш ўртоғимни бўйинларига қарзини илолмагандан кейин, мани опамни ишга солди ва пулни бермаса сани хайдаб юбораман деди, билмадим бу иши бизни қўрқитишми...Хуллас турмуш ўртоғим Оллоҳни таниган бўлганлари учун майли бераман шуни берсам сиздан қутуламанми десалар ха деганди сабаби бир ёғи қариндошчилик хурмати дедик. Бизга шу пулларни юклагандан кейин бошқалардан поччам укаси билан қарз олган экан фоизга, вақтида тўламагани учун қарз берганлар уни судга беришди ва пулни қайтариб бергунча поччамни укасини суднинг қарори билан қамаб қўйишди, поччам бу вақтда одамлардан беркиниб юрди, булар уйларини сотиб пулни тўлаб укасини қамоқдан чиқариб олишди. Оллоҳга шукур турмуш ўртоғим тўлашни бошладилар аммо рози эмаслар бераётган пулларига. Яқинда яна бир қариндошиммиздан 800$ пул қарз олган экан шуни тўлолмай яна турмуш ўртоғимга сиз мандан жами 4800$пул қарз эдингиз деяпти, турмуш ўртоғимни жахиллари чиқияпти, ман опачамга эрингизга сиз хам тушунтиринг, бошингларга келган шунча ишни бир тафаккур қилинг бекоргамас мани эримни нохақ эрингиз оғринтирди. Яна тухмат қилса бундан баттарроқ ишлар бошингларга бало бўлиб келмасин мани эримни хадеб қийнамасинлар десам опачам манга эринг қарз бўлгандан кейин берадида деди мани росаям жахлим чиқди, қариндошлар опа-акаларим хам опачамга ва эрига буларни бошқа қийнаманглар дейишса бари бир ўзлариникини хақ деб туришибди. Хазрат турмуш ўртоғим қолган 800$пулни поччамга беришлари керакми?, бермагуниммизча бари бир холиммизга қўймайди, берсак биз уларга рози эмаслигиммизни айтиб Оллоҳга солсак бизга гуноҳ бўлмайдими? Хазрат пулни бергандан кейин улар билан муомилани қандай қиламиз, шариатда қариндошчиликни узиб бўлмаслигини биламиз аммо бизга нохақлик қилишсаям улар билан аввалгидекбўлишиммиз керакми худди хеч нима бўлмагандек? Хазрат бизга тўғри йўлни кўрсатинг ва бизни хаққиммизга дуо қилинг илтимос. Сизга буларни ёзишим роса қийин бўлди ахир сабаби жигарчилик, қариндошчилик саволим чўзилиб кетти қимматлик вақтингизни олган бўлсам яна бир бор узр. Диниммиз йўлида қилаётган ишларингиздан Оллоҳим рози бўлсин, ўғлим ҳам сизга ўхшаган олим бўлиши учун ҳам дуо қилсангиз, жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Даъвогар даъвосига ҳужжат ва далил келтириш керак. мисол учун ўша пулни бергани ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатни ва гувоҳларни. Агар буни қила олмаса, даъвоси беҳуда. Эрингиз пул олганини инкор қилишини қасам ичиш ила тасдиқлайди. Шариатнинг қоидаси шу. Агар сиз айтгандек бўлса, ким кўринган бошқаларга ёлғон даъво қилиб пул топадиган бўлиб қолади.

Топ рейтинг www.uz Openstat