Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вафот этган инсон Аллохга дуо кила оладими?

00:00 / 04.05.2011 | eski savollar | 3606
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Савол: Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (с.а.в): Банда вафот этганда унинг учта амалидан бошқа амаллари кесилади. Садақаи жория, манфаат берадиган илм ва унга дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд»-дедилар. Бухорий ривоятиАҳли сунна вал жамоа мазҳабимизга кўра вафот этган кишидан амал кесилади. Саволим шуки, вафот этган солиҳ киши яқинлари ҳаққига дуо қилиши мумкинми? Бир ҳадис ўқигандим. Лекин уни қайси китобда ўқиганлигимни эслай олмаяпман. Қидириб топа олмадим. Унда мазмунан айтилишича, солиҳ киши ўлимидан кейин Аллоҳга дуо қилиб, «Аллоҳим! Уларга ҳидоят бермасдан туриб вафот эттирмагин»-дейди. Устоз мазкур ривоятни агар иложи бўлса тўлиқ ҳолда келтирсангиз. Ушбу ривоят саҳиҳми? Агар адашмаётган бўлсам бу ривоят сизнинг қайсидир китобингизда бир ҳадиснинг шарҳида келтирилган эди. Валлоҳу аълам! ХУЛОСА: Пайғамбарлар алайхимуссалом, авлиёлар, солиҳ кишилар ва вафот этган ота-оналар ўлимидан кейин ҳам умматлари, шогирдлари, фарзандларига шафоатчи ўлароқ дуо қила оладиларми? (яъни уларнинг рухлари) Дин йўлида қилаётган ишларингизни Аллоҳ бардавом айласин! Амин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Албатта!2. Имом Аҳмаднинг “Муснад” китобида ва бошқа ҳадис китобларида. Менинг китобимда бўлиши ҳеч нарса эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat