Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яндекс такси

08:09 / 25.04.2019 | abduazim | 2458
Ассалому алайкум! Яндекс таксига яқинда уландим ва ишламоқдаман. Бу таксини қулайликлари кўп ва ўйлантирган жойлари ҳам бор экан. Яъни масалан бир мижозни олишдан олдин компания у билан йўл хаққини келишиб кейин бизни телефондаги программага жўнатади, программада Тошкент шаҳрини харитаси бўлади, баъзи туман ва жойлар сиёҳрангда кўринади. Бу сиёҳрангда бўлган жойлар бонуслик, яъни мижозга устама қўяди 1000-6000 сўм гача ва табиийки бу устамани йўл ҳаққига қўшиб ҳисоблайди ва бизга беришади. Сиёҳранг бўлган жойларда бунақа устама олишнинг сабаби ўша жойларда таксистлар кам бўлганлиги сабабдан экан. Ҳамма келишувни Яндекс такси мижоз билан ўзи келишади, биз фақат белгиланган жойга обориб Яндекс мижоз билан келишилган пулни оламиз холос. Км билан ҳисоблаб юрганда гоҳида қайтимли сумма чиқади масалан 4200, 5700, 7900 ва ҳоказо. Бор бўлса бераман йўқ бўлса қайтимим йўқ эди рози бўлинг дейман ва баъзи мижозлар розиман, қайтим керакмас деб кетади. 200, 100 сўмлик қайтимлар топиш қийин, шунинг учун мижозлар ташлаб кетишган қайтимлар бизга ҳалол ҳолда топилган бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat