Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

12:16 / 08 май | Abdulloh | 308
Ассалому алайкум! Хитойдан ускуна олиш учун бир одамдан қарз олмоқчи эдим. Бир танишимга шу нарсани олиб беришни илтимос қилмоқчиман. У бу нарсани менга олиб бериб, насия савдо орқали менга сотишини ўйламоқдаман. Масалан, 100 сўмлик ускунани олиб менга бир йил давомида тўлаш шарти билан 110 сўмга сотади. Бу одам бу ускуна қанақалигини билмайди, кимдан олишни ҳам билмайди. Мен унга мана бунақа ускуна ва бу Хитой корхонасидан олинади деб айтмоқчиман. Масаланинг яна бир тарафи у одам Хитойга пул тўлаб ўтирмайди, чет элга тўлашга имконияти ҳам йўқ. У пулни менга беради ва мен ўзимнинг банк ҳисобимдан пулни тўлайман Хитойдаги корхонага. Мулк ҳуқуқи ва менинг қарзим бу ускуна йўлга чиқиши билан менга ўтади. У танишимга келиб кейин менга ўтмайди ускуна. Ўзим транспорт ҳаражатларини кўтараман, божхона тўловларини қиламан, ўрнатиб ишлатаман. Бу муомаламиз тўғри бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Буни тўғри йўли, у одам сизни ўша ускунани олиб келишга вакил қилади. Сиз ҳисоб рақамингиздан унинг вакили сифатида ускунани харид қиласиз. Ускуна келганидан кейин сизни вакиллик шартномангиз тугайди. Кейин ўзингиз айтгандек у киши билан насия савдосини қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat