Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл динини ўргартирмасдан мусулмон унга никоҳланса бўладими

12:06 / 03.01.2015 | Mukhammadsodik Khajimatov | 9168
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари!

Мени бир қиз ўртоғим бор. У қиз ғайри дин ва ғайри миллат вакили. Ҳозирда у қиз бир ўзбек йигитини ёқтириб қолган ва ўша йигитга турмушга чиқмоқчи. Мендан кеча "Мен ўша йигит билан никоҳдан ўтишим учун албатта Ислом динини қабул қилишим шартми" деб сўради. Мен бўлгувчи куёв билан шахсан таниш эмасман. Лекин бу қизни Ислом динига мойиллиги бор. Устоз мен у қизга нима деб жавоб берсам тўғри бўлади? Ҳазрат шу муаммо масала назарда тутилган рус тилида бирон бир китоб(тавсиянгиз) борми? Яна ҳам чуқурроқ Ислом ва исломий никоҳ ҳақида маълумотга эга бўлса инша Аллоҳ иймон берса. Ҳозирда у қиз Москвада яшайди.

Олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мусулмон эркак масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланса бўлади. Аммо, муслима аёл масиҳий ёки яҳудий эркакка турмушга чиқиши мумкин эмас. Муслима аёл фақат мусулмон эркак билангина турмуш қуриши мумкин. Ғайри дин эркакка эрга тегиш муслима аёлга қаттиқ манъ қилинган. Бу борада эркак аҳли китоб бўлса ҳам бўлмайди. Ислом ўзидан одинги динларни тан олади. Жумладан, масиҳий ва яҳудий динларини ҳам тан олади. Масиҳий ва яҳудий динлари эса, Ислом динини тан олмайдилар. Шу асосда масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланган мусулмон эркак ўз хотининнг динини тан олади ва ҳурмат қилади. Шунингдек, унинг илоҳий китоби–Инжил ёки Таврот–ни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади. Пайғамбари Ийсо алайҳиссалом ёки Мусо алайҳиссаломни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади. Масиҳий ва яҳудий динларида эса, бу нарсалар ҳақида умуман бир оғиз ҳам сўз йўқ. Масиҳий ёки яҳудий эркак эса, Ислом динини тан ҳам олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди. Қуръони Каримни тан ҳам олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди, балки ҳақорат қилади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам тан олмайди, ҳурмат қилмайди. Балки, алдамчи, фирибгар ва хотинбоз, деб ҳақорат қилади. Бундай ҳолда муслима аёл у билан қандоқ қилиб турмуш қила олади? Қолаверса, Ислом масиҳийя ва яҳудия аёлга мусулмон эркак билан яшаш давомида унинг барча ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, дини, эрки, моли ва бошқа нарсаларнинг дахлсизлигини таминловчи очиқ-ойдин қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйган. Никоҳ инсоний алоқалар ичида энг муқаддас ва аҳамиятлисидир. Бу алоқа одам боласининг кўплаб хоҳиш истакларига жавоб беради. Никоҳдаги икки шахс бир-бирига энг яқин шахслар ҳисобланади. Бу ҳолга эришиш аввало қалбларнинг бирлашмоғини, қалбларнинг бирлашмоғи эса, ақида бирлигини тақозо этади. Чунки ҳар бир инсоннинг ҳаётий йўлини белгилайдиган ўлчов диний нуқтаи назари бўлади. Шу боисдан Исломда ақидаси бузуқ аёлларга уйланиш, мушрик эркакларга турмушга чиқиш ман қилинади. «Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг». Мусулмон эркак Ислом ақидасидан ўзга ақидадаги мушрика аёлга уйланиши мумкин эмас. Лекин у аёл ўз динини тарк этиб, Ислом динига кириб, мўмина бўлса, шундан кейин уйланса бўлади. Бу ҳукмдан яҳудий ва масиҳий динидаги аёллар мустасно. Улар ўз динларида турсалар ҳам, мусулмон эркак уларга уйланса бўлади. Бошқа оятлар муносабати ила бу масалани яна ўрганармиз, иншааллоҳ. Мушрика аёлларга уйланишни ман қилгандан кейин Аллоҳ таоло аёлларнинг қайсиси ўзининг ҳузурида яхши эканлигини баён қилмоқда: «Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир». Аллоҳнинг ҳузурида аёл кишининг яхши-ёмонлигини ўлчашдаги бош мезон унинг иймонидир. Агар аёл киши чўри бўлса ҳам, мўмина бўлса, бас, бошқа ҳар қандай аёлдан яхшидир. Тўғри, мушрика аёл ўзининг озодлиги, ҳусни жамоли, шакли-шамоили, молу-дунёси, насли-насаби ва яна қандайдир жиҳатлари билан эркакларни ажаблантириши, уларга ёқиши мумкин. Лекин мушрикалиги, иймонининг йўқлиги, Аллоҳга ширк келтириши ҳамма нарсадан ёмон. Ундай мушрика аёлдан чўри бўлса ҳам, хунук бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, насли-насаби гўё паст бўлса ҳам, мўмина аёл яхшидир. Қалбдаги иймони уни юқори даражаларга олиб чиқади.

Топ рейтинг www.uz Openstat