Ассалому алайкум! Рамазон муборак булсин. Рўзадор овқатни тузини ёки ёш бола овқатини иссиқ ё совуқлигини кўрса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Татиб кўриш жоиз. Чунки бу оғиз бўшлиғида бажарилади. Ютиб юбориш жоиз эмас. Бунда ютиб юборишнинг эҳтимоли юқори бўлгани учун уламолар бу ишни макруҳ деганлар. Валлоҳу аълам!