Намоз ўз вақтида адо этилмаса?

СаволларМавзу: ИбодатларНамоз ўз вақтида адо этилмаса?
fahriddin сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳарбийман, лекин қонун бўйича ҳам, кундаликдаги иш вақти бўйича ҳам намоз ўқишга ман этилган (вақт йўқ), лекин шу беш вакт намозни қазо намози сифатида адо этсам тўғри бўладими? Қазо намозига қандай ният қилинади? Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳаётда шундай ҳолатлар бўладики инсонга охират иши билан дунё иши тенг келиб қолади. Аслида бу Аллоҳ таолонинг имтиҳонидир. Аллоҳ таоло сизга ҳам шундай имтиҳонларни бераётган бўлиши мумкин. Сиз имкон қадар вақтида ўқишга ҳаракат қилинг. Бордию, аниқ шаръий сабаб билан қазо бўлса, тартиби билан қазосини адо этасиз. Қазо намозларига “энг охирги қолдирган фалон намозини ўқишга ният қилдим” дейилади. Валлоҳу аълам!