Бошқа дин вакилига закот

СаволларМавзу: ИбодатларБошқа дин вакилига закот
Humoyun сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Саволим ноўрин бўлса аввалдан узр сўрайман, закотимни бошқа дин вакили бўлган қўшнига бeрсам бўладими? У насроний динига эътиқод қилсада яхши хислатларини биламан ёки бeриш ножоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Закот фарз ибодати бўлиб, намоз каби унинг ҳам бир неча рукн ва шартлари бордир. Ўшалардан бири мусулмоннинг қўлига мулк қилиб беришдир. Бундан бошқа қурбонлик ва барча нафл садақотларни бериш жоиз. Вақти келса улар сиз каби қўшниларга муҳтож бўлса, эҳсон қилишларингиз вожиб даражасида бўлади. Валлоҳу аълам!