Эрнинг рухсатисиз рўза тутиш

СаволларМавзу: Турли саволларЭрнинг рухсатисиз рўза тутиш
Nozima сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Менинг эмизикли болам бор. У 1 ёшу 4 ойлик, шунга қарамай ихлос билан рўза тутаяпман. Лекин турмуш ўртоғим бунга қарши бўлаяптилар. “Болам бемалол овқатларни ейди ва эмади ҳам. Қийинчилик туғдрмаяпти бу нарса” десам ҳам қарши бўляптилар. Уларнинг рухсатисиз тутиб гуноҳга қолмаяпманми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Фарз ибодатлари борасида эр билан маслаҳатлашилмайди. Эрни ҳам бошқаларни ҳам Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатларга дахлдор бўлишга ҳаққилари йўқ. Нафл рўзада эрга итоат қилинса жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!