Қариндошчиликни узиш

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушҚариндошчиликни узиш
ortikali1995 сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бир саволим бор эди. Тошкентда бизнинг қариндошларимиз унчалик хам кўп эмас. Холамлар бизга яқин жойда истиқомат қилади. Лекин дадам улар билан доим алоқани узишни бизга буюради. «Тарбиямизни бузиши мумкин»деган баҳона билан. Холамнинг уйи бизнинг уйимиздан 600-700 метр узоқликда жойлашган. Ойим хар доим уларникига меҳмонга бормоқчи бўлсалар, дадам узоқ қийнаб, сўнг норози бўлиб «бориб келаверинглар» деб бизни барчамизни кайфиятимизни йўқ қилади. Мен нима қилишни билмай турибман. Силаи раҳмни қилиш керак, деб ўқиганман. Айтингчи, ойим холамникига неча маротаба борсалар бўлади? Барчасида дадамдан рухсат сўрашга мажбурми? Агар ойимнинг бошқа қариндошлари Жиззахда жойлашган бўлса, уларникига боришга имконият бўлавермаса, холамникига борса бўладими? Дадамни ўрнига катта ўғил сифатида мен рухсат берсам бўладими? Мен алоқаларни тиклашга харакат қилаяпман. Ахир Аллоҳнинг Ўзи бизга қариндошчиликни узманглар деган. Ота-онага Исломга тўғри келмайдиган шарт ва васият қилишса итоат қилмаса бўлади деб эшитганман. Шу ишда хам шундай қилса бўладими? Маслахатингиз учун олдиндан катта раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Онангиз дадангизни рухсати билан иш тутиши зарур. Валлоҳу аълам!