Совчи устига совчи қабул қилиш

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушСовчи устига совчи қабул қилиш
ARSLON сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда бир қизга совчи қўйгандим. Ўзи имонли, илмли ва 5 вақт намоз ўқийди. Лекин қизни Онаси Онамга маслахат қилайлик деб бир неча марта қайтариб кутишимизни айтибди. Онам охирги борганда суриштириб биздан кейин яна 2 та совчиларни қабул қилган эканлигини билиб қолибди. Шундай бўлсада бизга на ижобий на салбий жавоб берган. Бошқа совчиларга биз хақимизда айтганми-йўқми билмаймиз, улар хам халигиача келишаётган экан. Аммо бу нотўғрилигини билганим учун бошқа бормаслиги онамга айтдим. Чунки шариатда совчи устига совчи қўйиш мумкин эмаслигини эшитгандим. Саволим шуки энди биз қандай йўл тутишимиз керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Ҳурмат билан мухлисингиз.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Совчилар бир-бирларини билмасдан совчилик қилиб қўйган бўлсалар зарари йўқ. Бу ерда гап қиз томонда бўлиб, улар қизларини кимошди савдосига қўйгандек қилмасликлари керак. Қиз томон кимга бериш ўзининг ихтиёри, қандай йўл тутиш сизни ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!