Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-онага оқ бўлиш

10:39 / 28.07.2017 | xasan | 8557
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, (Аллоҳ сақласин) Фарзанд ота-онасига оқ бўлса, ўқиган намози, қилган солиҳ амаллари қабул бўлмайдими? Уни ўқиган намозидан фойда борми? 2). Фарзанд ота-онага оқ бўлса ёки оқ бўлганини вақт ўтиб тушуниб етиб билса ва у вақтда улардан бирлари бўлмаса нима бўлади? Тавба килса кечириладими. Киёматда дозахга тушмайдими. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Ўқиган намозлари зиммасидан адо бўлади, қабул қилиш Аллоҳдан. 2).

قال النبي صلى الله عليه وسلم : إن العبد ليموت والداه أو أحدهما وإنه لهما لعاق فلا يزال يدعو لهما ويستغفر لهما حتى يكتبه الله بارًا البيهقي في شعب الإيمان

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Албатта банда ота-онасининг иккиси ёки бири уни оқ қилган ҳолда вафот топса, сўнг фарзанд иккисининг ҳаққига дуо қилишда ва уларни мағфират қилишни сўрашда бардавом бўлса, ота-онасига оқ бўлган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни “ота-онасига яхшилик қилган” деб ёзиб қўяди” дедилар. Байҳақий ривояти.

وأخرج البيهقي في الشعب عن الأوزراعي قال : بلغني أن من عق والديه في حياتهم ثم قضى دينًا إن كان عليهما، واستغفر لهما، ولم يستسب لهما كتب بارًا، ومن بر والديه في حياتهما، ثم لم يقض دينًا إذا كان عليهما، ولم يستغفر لهما، واستسب لهما كتب عاقًا

Авзоий : “Ким ота-онасининг ҳаётлик даврида уларга оқ бўлиб, вафотларидан кейин бўлса ҳам ота-онасининг зиммасидаги қарзларини адо қилса ва Аллоҳдан уларни мағфират қилишини сўраса ва уларга ҳақорат олиб берадиган ишни қилмаса, “ота-онасига яхшилик қилувчилардан” деб ёзиб қўйилади. Ким ота-онаси ҳаётликларида уларга яхшилик қилса, сўнг вафот топганларидан кейин зиммаларидаги қарзларини адо қилмаса, гуноҳларини мағфират қилинишини сўрамаса ва уларга ҳақора олиб берадиган ишларни қилса, “ота-онасига оқ бўлган” деб ёзилади”. Байҳақий ривояти. Аллоҳ таоло фарзандлар ота-онаси ҳаққига қандай дуо қилишни таълим бериб “Нуҳ” сураси 28-оятида марҳамат қилади :

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ

Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat