Фаришталар инсон кўзига кўриниши мумкинми?

СаволларМавзу: ИсламФаришталар инсон кўзига кўриниши мумкинми?
azizbek сўради 6 кун аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аллоҳ умрини зиёда қилсин онам 5 вақт намоз ва Қуръон ўқийдилар. 3 ойча аввал менга бир сухбатимизда айтдиларки, мен баъзи жойларга борсам ёки баъзи уйларга кирсам масалан, қариндошлар, қўни-қўшнилар ва ҳоказо ўша ерда фаришталар бор-йўқлиги билинади. Улар елкаларида қаноти бор ёш болалар шаклида менга кўринади дедилар. Саволим шундан иборатки, онамнинг кўзига кўринаётганлар ҳақиқатда фаришталарми? Умуман фаришталар инсон кўзига кўриниши мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

Улар юзга-юз фаришталар эмас. Онангиз намоз ўқиш, Қуръон ўқиш билан бирга эътиқодий масалаларни ҳам ўрганишга ҳаракат қилсинлар. Онангиз айтган сиймолар насороларнинг ибодатхонасида чизилган сиймолардир. Валлоҳу аълам!