Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Банк соҳасида ишлаш

14:34 / 24.08.2014 | ilhom_haydarov | 18896
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен ҳозирда хорижда Европа давлатларидан бирида иш юзасидан истиқомат қиламан. Шу ерда банк соҳаси бўйича ўқишни якунлаб, шу йўналиш бўйича ишга кирганман. Кўплаб манбааларда “банк соҳасида ишлаш исломда ҳаром” деган фатволарга дуч келдим. Менинг ишим тўғридан-тўғри кредит шартномалар билан боғлиқ эмас, лекин умумий банк фаолиятига алоқадор, яъни банкка молиявий бозорлар ҳақида маълумот етказиб беради. Ҳозирги кунда банкларнинг баъзи бўлимлари халқаро валюта савдоси, ёки қимматбаҳо қоғозлар (актcиялар), хом ашё савдоси сингари рибога алоқадор бўлмаган операциялар билан шуғулланади. Лекин маълумки, ҳозирда банкларни асосий даромади рибодан келади. Агар банкда рибога алоқадор бўлмаган соҳасида ишласам ҳам, топадиган маошим ҳаром бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Уламоларимиз банкда фақат рибога алоқадор бўлмаган ишларни қилиб ишлашга рухсат берганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat